07:00 / 02.07.2022
1 131

ЛХР Лисичанск шаҳрининг бир қисми эгалланганини маълум қилди

ЛХР Лисичанск шаҳрининг бир қисми эгалланганини маълум қилди
Фото: «ТАСС»
Луганск вилоятидаги Приволе ва Шипиловка аҳоли пунктлари 1 июль куни ЛХР халқ милицияси ва Россия Федерацияси Қуролли кучларининг иттифоқчи кучлари назоратига ўтди, деди ЛХР ҳарбий бўлими вакили Иван Филипоненко.

«Душман ишчи кучи ва техникада катта йўқотишларга учради», деган Филипоненко журналистларга.

Приволе ва Шипиловка — Украинанинг Луганск вилояти ғарбидаги Лисичанск шаҳрининг чекка ҳудудлари.

1 июль куни эрталаб Россия Мудофаа вазирлиги Россия армияси ва ЛХР қўшинлари Лисичанскка киритилишини эълон қилди. «Охирги уч кун ичида Лисичанск нефтни қайта ишлаш заводи, «Матросская» кони, Желатин заводи, Тополевка аҳоли пункти назорат остига олинди. Иттифоқчи кучлар тўғридан-тўғри Лисичанскка йўл олди» — дея маълумот берди Россия Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Игорь Конашенков.

Унинг таъкидлашича, «Лисичанск ҳудудига муваффақиятли ҳужум» давом этмоқда. «Украина армияси бу ҳудудда катта йўқотишларга учраяпти. Фақатгина Верхнекаменка қишлоғида душман бир кунда бир юз йигирмадан ортиқ, Верхнекаменскийда эса етмиш кишини йўқотди. Лисичанскдан Украина Қуролли кучларининг алоҳида бўлинмалари уюшмаган ҳолда олиб чиқилмоқда» — деган Конашенков.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ЛХР Лисичанск шаҳрининг бир қисми эгалланганини маълум қилди