Москвада Ўзбекистон ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Владимир Норов ва Россия Марказий сайлов комиссияси (МСК) раиси Элла Памфилованинг учрашуви бўлиб ўтди. бу ҳақда Россия МСК матбуот хизмати хабар қилди.
Музокаралар чоғида Владимир Норов Ўзбекистон Конституциясига ўзгартириш киритишга оид референдумга кўрилаётган тайёргарлик ҳақида сўзлаб берди ва Памфиловага халқаро кузатувчилар делегациясига раҳбарлик қилишни таклиф қилди.
“Мен шахсан Ўзбекистонга боришга ҳаракат қиламан. Ҳар қандай ҳолатда Россия МСК делегацияси референдумда бўлади. Сизга референдумни ўтказишда муваффақият тилайман”, - деди Россия МСК раиси.
Памфилова учрашув иштирокчиларига минтақаларда масофавий электрон овоз бериш тизимидан фойдаланиш тажрибаси ва 11 сентябрь куни Москвада муниципал сайловларда сайловчиларнинг электрон рўйхати қўлланиши келажаги ҳақида гапириб берди.
У МСК Ўзбекистон вакиллари учун замонавий технологиялардан фойдаланишга оид семинар ташкил этишга тайёрлигини таъкидлади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин
Дональд Трамп 27 ёшли Каролин Левиттни Оқ уй матбуот котиби этиб тайинламоқчи
Организм ўзини токсинлардан қандай тозалайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Буйрак саломатлиги учун энг фойдали сабзавот...
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин