Фото: «Кnews.kg»
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов 26 дан ортиқ вазирларни ишдан бўшатди ва алмаштирди, деб ёзади Asia Plus. Вазирлар маҳкамаси таркибидаги ўзгаришлар 8 июль куни идоранинг кенгайтирилган мажлисида, мансабдорларнинг мамлакатдаги иқтисодий ўсиш ҳақидаги ҳисоботидан кейин юз берди.
Ишдан бўшатилганлар орасида таълим, илм-фан, соғлиқни сақлаш, спорт, ёшлар ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош вазир ўринбосари Сапартурди Тойлиев ҳамда вазирлар маҳкамаси раисининг иқтисодий, банк ва халқаро молиявий ташкилотлар масалалари бўйича ўринбосари Муҳамметгули Муҳаммедов ҳам бор.
Туркманистон Фанлар академияси президенти бўлиб ҳам ҳисобланувчи Сапартурди Тойлиевнинг бўшатилиши сабабларига аниқлик киритилмаяпти. Расмий хабарда у янги ишга ўтиши айтилган, бироқ янги лавозим ҳақида ҳеч нарса маълум эмас.
Муҳамметгули Муҳаммедов бош вазир ўринбосари лавозимига 25 март куни, Сердар Бердимуҳамедов президент сифатида қасамёд қабул қилганидан кейин бор-йўғи бир неча кун ўтиб, тайинланган эди. Ушбу тайинловга қадар мансабдор мамлакатнинг иқтисодий, банк ва халқаро молиявий институтларини бошқарган.
Шунингдек, ярим йиллик якунлари бўйича мажлисда қабул қилинган қатор қарорлар натижасида ҳукуматдаги камида 26 нафар вазир ҳам ишдан бўшатилди ёки бошқа лавозимларга ўтказилди. Бу президент Сердар Бердимуҳамедов лавозимига киришганидан буён юз берган энг йирик кадрлар алмашинувидир.
Бундан ташқари, президент Туркманистоннинг Австрия, Япония, Бельгия, Франция, Туркия, Озарбайжон, Украина ва Жанубий Кореядаги элчиларини ҳам ўзгартирди.
19 март кунги инаугурациясидан кейин Сердар Бердимуҳамедов вазирлар маҳкамаси ва хавфсизлик кенгаши таркибида асосий ўзгаришларни амалга оширган эди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиялик депутат: «Олий маълумотлиларнинг курерлик қилиши — ватанпарварликка зид»
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Жо Байден: “Баъзан хотиним мени космосга жўнатиш билан таҳдид қилади”
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Apple донгдор икки айфонини расман эскирган деб эълон қилди