Фото: JapanTimes
Осиёдаги яшаш учун энг қулай шаҳарлар рўйхати маълум бўлди. Бу ҳақда The Economist хабар берди.
Осиёда яшаш учун Осака (Япония) ва Мелбурн (Австралия) энг қулай шаҳарлар ҳисобланиб, биринчи ўринни эгаллади. Иккала шаҳарнинг ҳам таълим сифати юқори баҳоланган.
Токио тўртинчи ўринни эгаллади. Австралиянинг яна тўртта шаҳри — Сидней, Брисбен, Аделаида ва Перт кучли ўнталикка кирди.
Рейтинг дунё бўйлаб 172 та шаҳарда яшаш шароитларини баҳолаш орқали Economic Intelligence Unit томонидан тузилган.
Фото: Economic Intelligence Unit
Компаниянинг таҳлилчилари ва мухбирлари шаҳарларни беш тоифадаги мезонлар бўйича баҳолайди: маданият ва атроф-муҳит, таълим, соғлиқни сақлаш, инфратузилма, барқарорлик.
2022 йилда Осиё шаҳарлари яшаш қулайлиги индекси бўйича ўртача 69 баллга эришди, Ғарбий Европадаги шаҳарлар — 91 балл ва Шимолий Америка шаҳарлари — 88 балл.
Саҳрои Кабирдан жанубий Африка ўртача атиги 50 балллик шаҳарлар яшаш учун энг қулай минтақа ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди