Ҳафта давомида Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Ҳафта давомида Ўзбекистонда об-ҳаво қандай бўлади?

Ушбу ҳафта давомида Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида об-ҳаво бироз булутли бўлиши кутилмоқда. Айрим жойларда ҳаво ўзгарувчан булутли бўлса-да, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Метеорологлар прогнозига кўра, фақат республиканинг айрим тоғли ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. Шунингдек, 24–25 сентябрь кунлари Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида ҳам бироз ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши эҳтимоли бор.

Умуман олганда, ҳафта давомида мамлакат ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб қолади.

Ҳаво ҳарорати кечалари 13-18 даража, кундуз кунлари 27-32 даража атрофида, жанубда 35-37 даражагача бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Тошкентда ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 15-18 даража, кундуз кунлари 29-32 даража, 25 сентябрда 27-29 даража бўлади. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар