Россиянинг Украинага бостириб кириши оқибатидаги совуқ шамоллар Арктикага етиб келди. The Economist нашри уруш Арктикани қандай ўзгартираётганини таҳлил қилди.
29 июнь куни Россия ташқи ишлар вазирлиги Норвегия Арктика архипелагига кирувчи Свалбардга йўналтирилган Россия товарларига тўсиқ қўйган санкциялари учун «жавоб чораларига» дуч келишини айтди.
Свалбард Норвегиянинг бир қисмидир, аммо 1920 йилдаги шартнома Россияга табиий ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқини беради ва у ердаги кўплаб аҳоли пунктларида руслар яшайди.
Бу низодан олдин ҳам, Арктика кучлари босқинчилик учун тўқнаш келишган. 3 март куни, уруш бошланганидан бир ҳафта ўтиб, минтақанинг асосий ҳукуматлараро ташкилоти бўлмиш Арктика кенгашининг саккиз доимий аъзосидан етти нафари – амалдаги раис Россияни тақиқлаб қўйди.
Улар уруш муносабати билан бўлажак учрашувларни бойкот қилишларини айтди. Кенгаш узоқ вақт давомида минтақани тинч ва ҳамкорликка асосланган деб кўрсатишга интилган.
1996 йилдаги Оттава декларациясида кенгаш «ҳарбий хавфсизлик» билан шуғулланмаслиги кераклиги айтилган. Аммо уруш Ғарбни имзолаган давлатларни (Америка, Канада, Дания, Финляндия, Исландия, Норвегия ва Швеция) узоқ шимолда Россияга қарши қўйди.
Бу Арктикага қандай таъсир қилади?
Иқлим ўзгариши хавфларни оширмоқда. Арктика глобал ўртача кўрсаткичдан 3-4 баравар тезроқ исимоқда. 2020 йилда денгиз музининг минимал қоплами 1981—2010 йиллардаги ўртача минимал кўрсаткичдан деярли 2,6 квадрат километрга кичикроқ бўлди.
Экологик оқибатлардан ташқари геосиёсий оқибатлар ҳам бор. Қутбли денгиз йўллари янада қулайроқ бўлиб бормоқда. Табиий ресурслардан яна янгидан фойдаланиш мумкин, бунинг ортидан шимолий чегаралар тобора заифлашмоқда.
Минтақадан ташқаридаги давлатлар эътиборини шимолга қаратган. Хитой «қутб ипак йўли»ни қуриш режаларига эга. Мамлакат Арктика инфратузилмаси ва унинг активларига 90 млрд доллардан ортиқ сармоя киритиб улгурди.
Украинадаги уруш эътиборни Россиянинг узоқ шимолдаги ҳарбий таҳдидига қаратди.
Арктика доирасидаги Barents денгизидаги порт бўлган Североморск мамлакат шимолий флотининг асосий базаси бўлиб, ядровий сув ости кемаларини ўз ичига олади.
Ремилитаризация урушдан олдин бошланган эди, чунки Россиянинг табиий қутб мудофаасидаги музлар эрий бошлаган. Сўнгги олти йил ичида Россия ўзининг шимолий чегарасида камида 475 та ҳарбий объект қурган.
Арктикада уруш бошланиши қийин масала. Аммо у кенгроқ можарога олиб келиши мумкин.
Таҳдидга қулоқ солган НАТО ҳам эътиборини шимолга қаратди. Март ойида Норвегия НАТОнинг ўттиз йилдан ортиқ вақтдан бери Арктикадаги энг йирик ҳарбий машғулотларига мезбонлик қилди.
Америка Аляскадаги қуролли кучларини янгилашни кўриб чиқмоқда. Финляндия ва Швеция иттифоққа қўшилса, Россиядан ташқари барча Арктика давлатлари НАТО аъзоси бўлади.
Ғарб ва рус олимларининг минтақадаги ҳамкорлиги бузилди. Иқлим ўзгариши бўйича тадқиқотларнинг аксарияти тўхтаб қолган.
Бизнес ҳамкорликлари ҳам ёмонлашди. Россия Арктикадаги нефть ва газга катта сармоя киритиб, 2020 йилда янги лойиҳалар учун 300 млрд доллар рағбат эълон қилган эди. Бироқ Ғарб компаниялари, жумладан, BP, ExxonMobil ва Shell ҳам бу лойиҳадан воз кечмоқда.
Фото: Bloomberg
Италия Шимолий Сибирда Arctic LNG 2 қазиб олиш лойиҳаси учун 21 млрд долларлик молиялаштиришни музлатиб қўйди. Бу Хитой капиталига йўл очади. Хитой аллақачон Арктикадан хом ашё қазиб олиш учун пул ўтказмоқда.
У Россия билан Сибир Арктикасидаги Ямал конларидан, мамлакатлар ўртасида қурилиши керак бўлган «Сибир қуввати 2» қувури орқали газ импорт қилиш бўйича 30 йиллик шартномага эга.
Давлатга тегишли Хитой миллий нефть корпорацияси Yamal LNG газ қазиб олиш лойиҳасида 20 фоиз улушга эга. Бошқа давлат компаниялари ҳам Arctic LNG 2 га сармоя киритган.
Россия эса Ғарб фирмалари ўрнига Арктика суюлтирилган газ танкерлари ва бошқа жиҳозларни қуришда тобора кўпроқ Хитой технологиясига таянмоқда.
Россия Хитойнинг минтақадаги қизиқишидан эҳтиёт бўлиб, у ерда ўзини устун деб билишга уринмоқда. Хитойнинг Арктика ҳудуди йўқ, аммо унинг таъсири кучайиб бораётгани кучлар мувозанатини ўзгартиради.
Норвегия 2023 йилда Арктика кенгашига раислик қилади ва Ғарб давлатлари Россиясиз фаолият олиб бориш ёки бормасликни ҳал қилишлари керак.
Янги Арктика, худди янги дунё тартибига ўхшаб, НАТО аъзоларини Хитой ва Россияга қарши қўядиган кўринади. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
20 ёшли ўзбекистонлик қизни қариндоши Туркияга сотиб юборди
Шольц ва Путин ўртасидаги суҳбат Киевга сигнал бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Байден ва Жинпинг Перуда учрашди: «Агар бир-биримизни рақиб деб билсак, муносабатларни бузамиз»
Айрим бошқарув сервис компаниялари шартномаларида асоссиз шартлар белгилангани аниқланди
Туркиянинг Harper’s Bazaar нашри йил аёлини аниқлади (фото)
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди