19:46 / 14.08.2022
1 449

Швеция Мудофаа вазирлиги раҳбари Украина учун қурол ишлаб чиқаришга рухсат берди

Швеция Мудофаа вазирлиги раҳбари Украина учун қурол ишлаб чиқаришга рухсат берди
AP Photo
Швеция мудофаа вазири Питер Хултквист мамлакат Украина учун қурол ишлаб чиқаришини инкор этмади. Бу ҳақда у Данияда бўлиб ўтган 17 та давлат мудофаа вазирликлари раҳбарлари иштирокидаги конференцияда маълум қилган, деб хабар бермоқда «РБК» нашри.

Украина учун қурол ишлаб чиқариш билан бир қанча давлатлар шуғулланиши мумкин, деди вазир. Унинг таъкидлашича, гап биринчи навбатда артиллерия тизимлари ҳақида кетмоқда. Хултквистнинг фикрича, бунга Швециядан ташқари Словакия, Польша ва Чехия ҳам ҳисса қўшиши мумкин.

- Шунингдек, Украинага тўғридан-тўғри етказиб берилиши мумкин бўлган қуролларни ишлаб чиқариш учун, турли мамлакатлардаги ишлаб чиқариш линияларидан фойдаланиш ҳақида сўз юритяпмиз, — дея қўшимча қилган у.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Швеция Мудофаа вазирлиги раҳбари Украина учун қурол ишлаб чиқаришга рухсат берди