Фото: Ҳулл Daily Mail
2022 йилнинг 31 августида малика Диананинг вафотига чорак аср тўлади, у бахтсиз ҳодиса оқибатида атиги 36 ёшида ёруғ оламни тарк этганди.
Малика Диананинг бевақт ўлими нафақат қирол оиласи аъзолари, балки бутун дунё учун кутилмаган воқеа бўлди. 1997 йил 31 августда Парижда оддий инсонлар каби қалбга эга Диана ва миллиардернинг ўғли Доди Ал-Фаед иштирокида бахтсиз ҳодиса юз берган эди. Жуфтлик ўтирган машина ҳайдовчиси сураткашлардан қочиш мақсадида тезликни оширган ва бошқарувни йўқотиб, Алма кўприги яқинидаги туннел таянчига бориб урилган. Шаҳзода Чарльзнинг собиқ рафиқаси Диана ҳамда унинг дўсти Доди Ал-Фаед ҳам оғир тан жароҳати туфайли вафот этган.
Буюк Британия бош вазири Тони Блер Диананинг вафотини эълон қилганида бутун дунёда миллионлаб одамлар «халқ маликаси» учун мотам тутган. Унинг ўлими ҳеч кимни бефарқ қолдирмаган.
Диана 1981 йилда Чарльз билан турмуш қуриш орқали машҳурликка эришганди, аммо эр-хотиннинг муносабатлари жуда ёмон эди. 1996 йилда улар расман ажрашди, бу Диананинг фожиали ўлимидан бир йил олдин содир бўлди.
Қироллик аъзолари Дианани эслаб ҳалигача қайғуга чўмади, айниқса унинг икки ўғли — 40 ёшли шаҳзода Уильям ва 37 ёшли Гарри онасининг ўлимидан кейинги қалб жароҳатлари йиллар давомида руҳий саломатлигига қандай таъсир қилгани ҳақида гапиради.
Диана вафот этган пайтда шаҳзода Уильям 15, Гарри эса 12 ёшда эди. Улар Лондон кўчалари бўйлаб онасининг тобути ортидан одамлар ёнида юриб, унинг дафн маросимида қатнашган.
Шаҳзода Чарльз собиқ хотинининг ўлимидан сўнг аста-секин одатий ҳаётга қайтди ва 2005 йилда Камилла билан турмуш қурди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин