Покистонга ёрдам беринг!

1 дақиқа ўқиш1.7K
Покистонга ёрдам беринг!
Фото: UN.news
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш сув тошқинларидан зарар кўрган Покистонга икки кунлик ташриф билан келиб кетганди. Шундан сўнг Бош котиб жаҳон ҳамжамиятига мурожаат қилди.

«Вайронкор тошқинлар оқибатидан азият чекаётган Покистон халқи билан бирдам эканимни билдириш учун бу мамлакатга келдим. Халқаро ҳамжамиятдан иқлимий ҳалокатга қарши курашишда Покистонга кенг кўламли ёрдам беришни сўрайман. Иқлимий ўзгаришлар оқибатида сайёрамизни вайрон қилувчи турли йўллардан кетишни бас қилайлик! Бугун унинг қурбони — Покистон. Эргага у сизнинг мамлакатингиз бўлиши мумкин», — деб ёзди Гутерриш Twitter даги саҳифасида.
Покистонга ёрдам беринг!
Антониу Гутерриш ва Шаҳбоз Шариф сув тошқинидан азият чекканлар билан учрашди.
Фото: Romania Posts English

Эслатиб ўтамиз, кучли ёмғирлар ва сув тошқинлари Покистонда камида 1 300 кишининг умрига зомин бўлган, миллионлаб кишилар бошпанасидан жудо бўлганди. Бош вазир Шаҳбоз Шариф сув тошқинлари оқибатида унинг мамлакати «чексиз» молиявий кўмакка муҳтожлиги ҳақида баёнот бериб, жаҳон ҳамжамиятидан мадад сўраганди.

Ўзбекистон ҳарбий-ҳаво кучларининг махсус самолёти озиқ-овқат ва трикотаж маҳсулотлари, бошқа товарлардан иборат 40 тоннага яқин беғараз ёрдамни 2 сентябр куни Покистонга етказганди.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?