
Чеченистон Республикаси раҳбари Рамзан Қодиров Россия ҳудуди ўққа тутилишига Россия армиясининг муносабатини “заиф” деб атади ва Украина шаҳарларини ер юзидан йўқ қилишга чақирди. Бу ҳақда у ўзининг телеграм каналидаги хабарида гапирган.
"Биз заиф жавоб қайтардик. Aгар снаряд биз томондан, бизнинг минтақамиздан учиб кетган бўлса, шаҳарларни йўқ қилиши керак. Токи, уфққача супирилиб кетсин. Aгар бирор қарор қабул қилсак, эртага нима бўлади, деб ўйлашнинг ҳожати йўқ», дейди Қодиров.
Россия қўшинларининг Украинага кенг кўламли бостириб киришини Роскомнадзор талаб қилганидек, "махсус операция" эмас, балки уруш деб аташ кераклигини бир неча бор таъкидлади. Чунки жанглар аллақачон "бизнинг еримизда" олиб борилмоқда, деди у.
Қодиров Шимолий Кавказ халқлари орасида кўнгиллилар камлигидан ҳам ғазабланган. Унинг сўзларига кўра, кавказликлар ҳарбий комиссариатларда навбатга туришлари керак. Бу масала ҳаммани ташвишга солиши ва унинг айтишича, 1,6 миллион чечендан 300-400 минг киши фронтга кетиши лозим экан.
Қодиров ҳозирги вазиятдан жуда норози. Унинг фикрича, бундан ёмони бўлиши мумкин эмас. "Европа ўзининг ЛГБТчиларидан бошқа бизга қарши қўядиган кучи йўқ”, дея қўшимча қилган у.
Aввалроқ Рамзан Қодиров вояга етмаган ўғиллари – 16 ёшли Aҳмад, 15 ёшли Зелимхон ва 14 ёшли Aдам Украинадаги урушда қатнашаётганини маълум қилганди. Чеченистон раҳбарининг сўзларига кўра, фарзандлари у ерда “Ичкерия батальонлари” аъзоларини қидиришда иштирок этган. Йўл-йўлакай Чеченистон хавфсизлик кучларининг жойлашуви билан танишган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар