23:06 / 26.10.2022
2 028

«Бир ҳафта ичида 70 минг одам Днепрнинг чап қирғоғига ўтди» — Сальдо

«Бир ҳафта ичида 70 минг одам Днепрнинг чап қирғоғига ўтди» — Сальдо
Фото: Meduza
Аннексия қилинган Херсонда 70 мингдан ортиқ одам Днепрнинг ўнг қирғоғини чап қирғоғига олиб ўтилган. Бу ҳақда вилоят раҳбари Владимир Сальдо маълум қилди, деб ёзади Meduza.

«Бу ерда статистик маълумотларни олиш қийин. Ҳисоб-китоб тўғри юритилган ҳолатда рақамларни аниқлаш мумкин. Одамлар алоқа марказига қўнғироқ қилиб, чап қирғоққа ўтиш истагида эканини айтади. Аммо Херсон сув устидаги шаҳар. Одамларнинг ўз қайиғи, ўз имкониятлари бор. Аммо ишончим комилки, бир ҳафта ичида 70 мингдан ортиқ одам нариги тарафга ўтиб кетди», — деди Сальдо.

Сальдонинг қўшимча қилишича, 19 октябрда жорий этилган Днепрнинг ўнг қирғоғига кириш тақиқи «кўпроқ одамларга эҳтимолий жанглар зонасини тарк этиши учун» етти кунга узайтирилади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг