
Франция ҳукумати Сурияга бориш ниятида бўлган 6 фуқаросининг паспортини мусодара қилди. Бу ҳақда француз ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига асосланиб, Agence France-Presse хабар бермоқда.
Бу шахслар сиёсий зиддиятлар юз бериб турган хавфли Сурия ҳудудига саёҳат учун отлангани аниқланганидан кейин, шу қарорга келинган.
Паспортларни мусодара қилиш ҳолати Парижда жорий қилинган “терроризмга қарши кураш” тадбирлари доирасида амалга оширилган.
Бироз олдинроқ, Франция Форс кўрфази ҳудудидаги авиабазаси орқали ИШИД кучларига зарба бериш ҳаракатларига қўшилиши маълум қилинган эди.
Манба: www.kun.uz «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар