Қодиров танқид қилган Россия Қаҳрамони қўмондонликдан четлатилди

Қодиров танқид қилган Россия Қаҳрамони қўмондонликдан четлатилди
Украинадаги Марказий кучлар гуруҳи қўмондони генерал Лапин истеъфога чиққани эълон қилинди.

РБК ва The Moscow Times манбаларига таяниб хабар беришича, генерал-полковник Александр Лапин Украинадаги Россия қўшинлари маркази гуруҳи қўмондони лавозимидан четлатилган.

Александр Лапин 2017 йилда Россия Федерацияси Марказий ҳарбий округи қўмондони бўлганди. У Украинада бошқарган «Марказ» қўшинлари гуруҳи Луганск вилоятини эгаллаганди.

Ёзда президент Владимир Путин Лапинга Россия Қаҳрамони унвонини берганди.

Рамзан Қодиров сўнгги бир ой ичида Лапинни икки марта танқид қилганди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар