
Урушнинг 252-кунидаги асосий маълумотлар:
- Россия Украина Қора денгиздаги портлар орқали озиқ-овқат маҳсулотларини жаҳон бозорига экспорт қилишини таъминлайдиган «ғалла келишуви»га қайтганини маълум қилди. Россия бу келишувдаги иштирокини Қора денгиз флоти кемаларига дронлар орқали ҳужум қилингани сабаб 30 октябр куни тўхтатганди, аммо энди Украинадан хавфсизлик йўлаги ҳарбий ҳаракатлар учун фойдаланилмаслиги борасида кафолат олганини билдирди.
- Польша Калининград области билан чегарада икки ярим метрлик тўсиқ қуришга киришди.
- Россия ФХХ Қримда Украина махсус хизматлари диверсиясининг олди олинганини маълум қилди.
- Чувашияда 100 дан ортиқ сафарбар қилинганлар Ульяновскдаги ўқув марказида тўловлар йўқлигидан норози бўлиб исён қилишди.
- РФ вице-премьери Марат Хуснуллин 8 октябр кунги портлаш оқибатида шикастланган Қрим кўпригини тиклаш ишлари декабрда якунланишини ваъда қилди.
- New York Times газетаси хабар беришича, Россия генераллари Украинага қарши тактик ядро қуроли қўллаш имкониятларини муҳокама қилган. Бу маълумотни Оқ уй вакили ҳам тасдиқлади.
- Бу вақтда Россия ТИВ «ядро урушининг олдини олиш лозимлиги» тўғрисида баёнот берди, унда Россия ядро доктринаси фақат мудофаавий характерга экани айтилиб, буни ўзгача талқин қилишга йўл қўйилмаслигига ваъда берилган. Россия ядро қуролини фақат оммавий қирғин қуролларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган тажовузга жавобан қўллаши мумкинлиги айтилган.
- Украина манбалари таъкидлашича, Россия қўшини Запорижжя АЭСнинг ишлатилган ядро ёнилғиси сақланадиган ҳудудида номаълум объект қурмоқда ва у ерга станция ходимлари киришига рухсат берилмаяпти.
Қуйида 2 ноябр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.
Святигорскда вайрон қилинган монастир
Святогорск — Донецк области шимолидаги шаҳар. Россия қўшинлари уни июн ойи бошида эгаллаб олганди, сентябр ойида эса Святогорск Украина армияси томонидан озод этилди. Россияликлар шаҳарни эгаллаган бўлса-да, Шимолий Дон дарёсининг нариги соҳилида жойлашган Святогорская лаври ибодатхоналар мажмуи Украина қуролли кучлари назоратида қолганди. Россиялик ҳарбийлар бу ҳудудни бир неча бор ўққа тутишган, 7 май кунги зарбалар оқибатида Святогорск яқинидаги Долина қишлоғида жойлашган Авлия Георгиевский монастири вайрон этилганди.

Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA

Dimitar Dilkoff / AFP / Scanpix / LETA
Россияликлар томонидан «эвакуация» қилинаётган херсонликлар
Октябр ойи ўрталарида Херсон областининг Россия томонидан тайинланган маъмурияти Украина қуролли кучлари ҳужуми кутилаётганини маълум қилди ва аҳолини шаҳардан «эвакуация» қилишга киришди. Херсонликларга Днепр дарёсининг чап соҳилига ўтиш ёки Россия регионларига кетиш таклиф этилди, уларга бу ҳудудларда турар жойлар учун сертификатлар берилиши ваъда қилинди. 1 ноябр куни регионнинг Россия таъсиридаги раҳбари Владимир Сальдо Днепрнинг ўнг соҳилидан чап соҳилга 70 минг киши олиб ўтилгани, яна 70 минг кишини соҳилдан 15 километрлик ҳудуд бўйлаб жойлаштириш режалаштирилаётганини маълум қилди. 2 ноябр куни Херсон области маъмурияти Днепрнинг ўнг соҳилидаги кечув жойини ёпиб қўйди.

Alexey Pavlishak / Reuters / Scanpix / LETA

Alexey Pavlishak / Reuters / Scanpix / LETA

Alexey Pavlishak / Reuters / Scanpix / LETA

Alexey Pavlishak / Reuters / Scanpix / LETA
Вайрон бўлган Мариупол
Мариупол учун жанглар кенг кўламли босқиннинг илк кунларидаёқ бошланиб кетганди. Россия қўшини аста-секинлик билан шаҳарни эгаллай бошлади, кўча жанглари олиб борилди ва тинч аҳоли кўчирилди. Март ойи охирида РФ армияси Мариупол марказига кирди, Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Алексей Арестович шаҳардаги биноларнинг 90 фоизи вайрон бўлганини, беш минг киши ҳалок бўлганини айтди. Сентябр ойида ўтказилган «референдум»лар якунларига кўра, «ДХР» ҳам Россия таркибига қўшиб олинди. Бугунги кунда Мариуполнинг кўриниши қуйидагича.

Фото: Михаил Терешченко / ТАСС

Фото: Михаил Терешченко / ТАСС

Фото: Михаил Терешченко / ТАСС

Фото: Михаил Терешченко / ТАСС

Фото: Михаил Терешченко / ТАСС
Донбассдаги ҳарбий ҳоспиталда украин ҳарбийлари
Украина қуролли кучлари Бош штабининг сўнгги маълумотларига кўра, Россия армияси Донецк областида уч йўналишда илгариламоқда — Бахмут ва Авдеевка шаҳарлари атрофида, шунингдек Павловка посёлкаси ҳудудида. Донецкдаги барча йўналишларда интенсив жанглар кетмоқда. Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Малярнинг маълум қилишича, Россия қўшини илгарилашга муваффақ бўлиши биланоқ Украина армияси барча ҳужумларни бартараф этмоқда. Қуйида Донецк областидаги украин ҳарбий шифокорлари қандай шароитларда ишлаётгани акс этган фотосуратлар.

Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Wolfgang Schwan / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Реабилитация марказидаги «Азов» жангчилари

«Азов» полки патронаж хизмати жангларда яраланган ёки асирликдан қайтган ҳарбий хизматчиларни қўллаб-қувватлаш дастурини ишлаб чиқади. Ҳарбийлар тиббий процедуралардан ўтишади ва оғир жароҳат ёки тана қисмлари кесилишидан кейин тикланишда ёрдам берувчи машқларни бажаришади. Фото: Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

39 ёшли Сергей тикланиш машқларини бажармоқда. У Мариуполдаги «Азовстал» заводим мудофаасида қатнашаётганида оёғидан ўқ еган
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

26 ёшли Виталий жангда чап оёғини йўқотган
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар