21:58 / 08.11.2022
1 867

Аёлларни фронт учун кўпроқ туғишга чақирган руҳоний Украинада ҳалок бўлди

Аёлларни фронт учун кўпроқ туғишга чақирган руҳоний Украинада ҳалок бўлди
Фото: PhotoXPress
Украинадаги урушда россиялик руҳоний Михаил Василёв ҳалок бўлди. Бу ҳақда рус проваслав черковининг Москва патриархати хабар берди. У Россия Стратегик ракета кучларининг (яъни ядро кучлари) бош гарнизонида жойлашган червок бош руҳонийси бўлган.

Расмий маълумотга кўра, Михаил Василёв 6 ноябр куни «Украинадаги махсус ҳарбий амалиёт вақтида ватанпарварлик бурчини бажараётиб» ҳалок бўлган. 1971 йилда туғилган Василёв руҳоний сифатида кўп марта ҳарбий ҳаракатлар ҳудудида хизмат қилган. Унинг вазифаси ҳарбийларни руҳлантириш бўлган. Хусусан, Босния, Абхазия, Қирғизистон, Шимолий Кавказ ва Суриядаги «қайноқ нуқталар»да бўлган.

Руҳонийнинг дўстлари у ўзи руҳлантириши керак бўлган аскарлар билан парашютдан ҳам бирга ташлагани ҳақида гапирган. Бир сафар параюшти тўлиқ очилмай икки умуртқаси синган.

Руҳонийнинг ўлими юзасидан ҳамдардлик билдирган патриарх Кирилл уни мард ва қатъиятли деб атади. Унинг сўзларига кўра, Василёв узоқ йиллар давомида кўплаб офицер ва аскарларни «манавий озуқа билан таъминлаб келган», аскарлар уни «десантчи ота» деб атаган.

Ядрочилар черкови руҳонийси

Михаил Василёв яқинда «Спас ТВ»да «Руҳонийнинг жавоби» дастури меҳмони бўлганди.
Фото: CПАС-ТВ/RUTUBE.RU

Россия Стратегик ракета кучлари черкови ўз фаолиятини қуйидагича ифодалайди: «Руҳонийларимиз ҳарбийларнинг барча форматдаги фаолиятида иштирок этади, ёш аскарларнинг қасамёд маросимида Стратегик ракета кучларининг ҳарбий кенгаши-ю, полигонлардаги ракета синовларигача».

Василёв ҳам Москва патриархига қарашли «Спас ТВ» эфирида меҳмон сифатида иштирок этган. Охирги эфирлардан бирида сафарбарликдан қочиш мақсадида Россиядан чиқиб кетаётганлар ҳақида гапирган эди.

«Фарзандини туғиб катта қилиш ўрнига уни ўлдирадиган аёлга қандай муносабатда бўлиш мумкин? Ўзининг ҳарбий бурчидан қочган одамга қандай муносабатда бўлиш мумкин? Бундай инсонлар худди эрлик вазифасини бажармайдиган эркакларга ўхшайди», деганди руҳоний.

Эфир давомида бошловчи «Ягона ўғлини сақлаб қолиш учун она уни Канар оролларига олиб кетиши мумкинми?» деб савол беради. Василёв эса бундай ҳолатда она боласини йўқотишдан қўрқиши керак эмаслигини айтади: «Худо аёлларга кўплаб бола туғиш имконини беради. Агар сиз айтаётган аёл Худонинг «туғинг ва кўпайинг» чақириғини рад этиб ҳомиладорликдан сунъий тарзда сақланган бўлса, демак унинг яна бола кўриш имкони бўлади. Шундай экан, у учун боласидан вақтинча айрилиш унчалик оғир бўлмайди».

Руҳонийнинг бу гаплари россияликлар орасида кенг муҳокама қилинди, фарзандларнинг барчаси ота-она учун бирдек қадрли эканини айтиб чиққан бошқа руҳонийлар ҳам бўлди.

Василёв Россиянинг Украинага босқинида вафот этган биринчи руҳоний эмас. Аввал ОАВда 45 ёшли Анатолий Григорев вафот этгани ҳақида ҳам хабар берилганди. У Татаристондаги черковлардан бирида руҳоний бўлган. Сентябр ойи охирида эса «Дон» казаклар бригадаси руҳонийси Ефимий Козловцев ҳалок бўлганди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг