
Украина Хавфсизлик Кенгашига энергия террорининг ҳар қандай шаклини қораловчи резолюция қабул қилишни таклиф қилмоқда.
Украина президенти Владимир Зеленский Россиянинг Украинага ракета зарбаси бергани сабабли чақирилган БМТ Хавфсизлик кенгашининг шошилинч йиғилишида нутқ сўзлади. У йиғилиш иштирокчиларини Украина тинчлик формуласини қўллаб-қувватлашга ва Россия агрессиясини қоралашга чақирди.
Зеленский ўз нутқида таъкидлаганидек, Украина Хавфсизлик Кенгашига энергия террорининг ҳар қандай шаклини қораловчи резолюция қабул қилишни таклиф қилмоқда.
«Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомини қўллаб-қувватловчи барчанинг муносабати зарур. Украина, Европа ва бу агрессия оқибатларидан жабр кўраётган барча халқлар хавфсизлигини зудлик таъминлаш керак», — деди Зеленский.
Президентнинг сўзларига кўра, Россия дунёга террор, беқарорлик ва дезинформациядан бошқа нарсани таклиф қилмаяпти. Шу боис у Украина тинчлик формуласини қўллаб-қувватлашга чақирган.
«Террорчи давлат вакили энди сизга нима дейиши мумкин? Тинч аҳоли ўз ракеталаридан азият чекмайдими? Ҳаммаси аниқ. Инсоният ва ҳаётни ҳимоя қилиш йўлида аниқ қадамлар ташлашга чақираман! Хавфсизлик Кенгаши БМТ Низомининг 7-бўлимига мувофиқ террорчи давлатнинг ҳаракатларига аниқ баҳо бериши керак», — дея қўшимча қилди Украина президенти.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар