Байденнинг уйида 12 соат тинтув ўтказилди ва махфий ҳужжатларнинг учинчи партияси топилди

1 дақиқа ўқиш469
Байденнинг уйида 12 соат тинтув ўтказилди ва махфий ҳужжатларнинг учинчи партияси топилди
Фото: Reuters
АҚШ Адлия вазирлиги ходимлари президент Жо Байденнинг Делавер штати, Уилмингтон шаҳридаги уйида тинтув ўтказиш чоғида махфий ҳужжатларнинг янги тўпламини топди. Бу ҳақда президентнинг адвокати Роб Бауэр журналистларга маълум қилди.

Тинтув 20 январь, жума куни бўлиб ўтган ва 12 соат давом этган. Ҳаммаси бўлиб олтита ҳужжатда «махфий» ва «тегишли материаллар» белгиси топилган. Бауэрнинг сўзларига кўра, ҳужжатларнинг бир қисми Байден сенатор бўлган даврга (у 1973 йилдан 2009 йилгача Делавер штатидан Сенат вакили бўлган), иккинчи қисми вице-президент бўлган даврга (2009—2017 йиллар) тегишли.

Бундан ташқари, адвокатнинг айтишича, Адлия вазирлиги ходимлари Байденнинг вице-президентлик даврида ёзилган бир нечта қўлёзмаларни олиб кетишган.

Бауэрнинг таъкидлашича, Байденнинг шахсий қароргоҳига кириш президент жамоасининг «жараённи иложи борича тезроқ ўтказиш» таклифи билан амалга оширилган; вазирлик адвокатлардан тергов ҳаракатларини олдиндан эълон қилмасликни сўраган. АҚШ президентининг махсус маслаҳатчиси Ричард Заубернинг сўзларига кўра, тинтувда давлат раҳбари ва биринчи хоним Жилл Байден иштирок этмаган, жараён адвокатлар ва Оқ уй вакиллари билан бирга олиб борилган.

Бу терговчилар томонидан топилган махфий ҳужжатларнинг учинчи партиясидир. Биринчиси 2022 йил ноябрь ойида Penn Biden Center таҳлил марказида топилган. Қоғозлар орасида АҚШ разведкаси ҳисоботлари, Украина, Эрон ва Буюк Британияга оид брифинг материаллари бор эди. Америка етакчиси у ерда бундай қоғозларнинг топилганидан ҳайратда эканини билдирди. Иккинчи партия Байденнинг Делавердаги уйи гаражидаги омбордан, шунингдек, хоналардан бирида топилган.
Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?