
Фото: “Ариана неwс”
“Толибон”нинг юқори мартабали амалдорлари ўзларининг олий етакчиси мулла Ҳайбатулла Охундзодани тахтдан ағдариш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда News 18 хабар берди.
Маълумот Афғонистондаги юқори манбалар томонидан берилган, Охундзоданинг лавозимидан кетишига аёлларнинг таълим олишига қўйилган тақиқ сабаб қилиб кўрсатилган. Аввал ҳам Афғонистон бош вазири Абдул Ғани Бародар аёлларнинг ўқиш ва ишалшига қўйилган тақиққа қарши чиқиб, фуқаролардан ўз ҳуқуқларига эга чиқишни талаб қилганди.
“Толибон” етакчиси мулла Ҳайбатулла Охундзода аёлларнинг таълим олишига қўйилган тақиқнинг бекор қилиниши юзасидан “Ҳаққоний тармоғи” гуруҳи асосчисининг ўғли Сирожиддин Ҳаққоний ва “Толибон” асосчиларидан бирининг ўғли Мулла Ёқуб билан учрашишдан бош тортган.
Агар “Толибон” етакчиси тахтдан ағдарилса, унинг ўрнини Абдул Ғани Бародар эгаллаши кутилмоқда. Бу бўйича дастлабки музокаралар олиб борилмоқда.
2022 йил декабрь ойида аёлларнинг университетларда ўқишини тақиқлаш тўғрисидаги қарор “Толибон”нинг юқори амалдорларида норозиликка сабаб бўлди. Аммо уларнинг норозилиги самара бермади, чунки Охундзода халқаро босим остида тақиқни бекор қилмаслигини таъкидламоқда.
“Аммо Ҳаққоний ва Ёқуб Афғонистон учун халқаро кўмак жуда муҳим эканини таъкидлаб, бу позисияни қабул қилишни истамайди”, — дейди манбалар. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар