date
views 231

Сардор Умурзоқов Қатар Амирига Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказди

Сардор Умурзоқов Қатар Амирига Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказди

Жорий йил 26 февраль куни Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийга Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказди.

Қатар Амирлиги томонининг маълум қилишича, мактубда дўст давлатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар, уларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш йўллари, шунингдек, ҳамкорлик масалаларига оид мавзуларда сўз боради.

Сардор Умурзоқов мактубни «Лусайл» саройидаги қабул вақтида топширган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Сардор Умурзоқов Қатар Амирига Шавкат Мирзиёевнинг мактубини етказди