07:36 / 03.03.2023
386

Индонезияда мактаб ўқувчилари эрталаб соат бешдан ўқишга мажбурланмоқда

Фото: Shutterstock

Индонезиянинг Шарқий Нуса-Тенггара провинциясидаги давлатга қарашли ўрта мактаб ўқувчиларидан эрталаб 05:00 да дарсга келиш мажбурланмоқда. Бу ҳақда маҳаллий Cоcонуц Бали нашри хабар берди.

Губернатор Виктор Лайскодат бошчилигидаги Шарқий Нуса-Тенггара маъмурияти янги таълим сиёсатини амалга оширди. Унга кўра, “ўқувчиларда курашиш характерни шакллантириш” учун дарс соати эрталаб соат 05:00 дан бошланади.

Улар соат 22:00 да ухлаб, эрталаб соат 4 да уйғонишлари мумкин. Олти соат ухлаш етарли. 30 дақиқа чўмилишга, 30 дақиқа мактабга келишга ажратилади. Шу тариқа ўқувчилар эрталаб соат 05:00 да мактабда бўлиши мумкин. Буни амалга оширишдан мақсад ўқувчиларда интизомни шакллантиришдир”, — деди Виктор.

Ҳар кимга маълумки, губернатор ва провинциянинг бошқа расмийлари ҳар куни эрталаб соат 4 да уйғониб, эрталаб соат 5 га қадар офисда бўлиши учун мандат йўқ. Бундай қоида нафақат ўқувчи, балки ўқитувчиларга ҳам таъсир қилади”, — дейилади хабарда.


arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг