date
views 1 694

Хитой Қозоғистон ва собиқ СССРнинг яна тўрт давлатига ҳарбий иттифоқ тузишни таклиф қилмоқда

Хитой Қозоғистон ва собиқ СССРнинг яна тўрт давлатига ҳарбий иттифоқ тузишни таклиф қилмоқда

Хитой собиқ СССР республикаларини ҳарбий ва иқтисодий «соябон» остига олиб, Марказий Осиёдаги таъсир зонасини кенгайтиришга уринмоқда.

Жума куни Хитой раҳбари Си Цзинпин Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистон раҳбарлари билан учрашиб, уларга ҳамкорликни, жумладан, мудофаа соҳасида ҳам кенгайтиришга таклиф қилган.

Гуруҳнинг «С5» деб ном олган илк юзма-юз саммити ўтмишда машҳур «Ипак йўли» келиб чиққан қадимий Хитой пойтахти Сиан шаҳрида бўлиб ўтди.

Музокаралар якунида Си Цзинпин «минтақадаги тинчликни таъминлаш» учун Марказий Осиё республикаларининг «мудофаасини кучайтириш»га ва уларнинг хавфсизлик имкониятларини оширишга Хитойнинг тайёрлигини маълум қилди, дея хабар беради «Синхуа» давлат агентлиги.

У, шунингдек, 26 миллиард юань (3,6 миллиард доллар) молиявий ёрдам ва «бепул ёрдам» ажратиш режаларини эълон қилган, бироқ бу маблағлар нима учун ишлатилишини аниқ айтмаган.

Яқин келажакда Хитой постсовет давлатлари билан, жумладан, ХХР ички қўшинлари иштирокида қўшма ҳарбий машғулотларни қайта бошлаши мумкин, дейди Carnegie Russia Eurasia Center тадқиқотчиси Темур Умаров Financial Times нашрига.

Унинг фикрича, Пекинни алоҳида қизиқтиргани нафақат Хитой, балки Афғонистон билан чегарадош Тожикистон бўлиши мумкин. “Тожикистон армияси ҳеч қачон Марказий Осиёдаги энг кучли армия бўлган эмас. Шунинг учун, Хитой нуқтаи назаридан, бу унинг (ўз) миллий хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларнинг давоми, холос", - дея таъкидлайди эксперт.

Илгари Кремль орбитасида бўлган Марказий Осиё давлатлари Украинадаги уруш ва Ғарб санкциялари туфайли «заҳарли» бўлиб қолган Россиядан узоқлашишга интилмоқда. Россиянинг собиқ Совет Иттифоқидаги энг йирик савдо шерикларидан бири бўлган Қозоғистон Украинага бостириб киришни қўллаб-қувватлашдан бош тортди ва ўтган йили НАТО аъзоси Туркия билан разведка маълумотларини алмашиш бўйича шартнома имзолади.

Москванинг минтақадаги таъсири пасаймоқда, бироқ Хитой яқин келажакда унинг ўрнини тўлиқ эгаллайди, дейишга ҳали эрта, дейди Тайван миллий мудофаа ва хавфсизлик институти тадқиқотчиси Чиню Ших. «Бу тинч рақобат», дейди у.

Хитой расмий статистик маълумотларига кўра, ўтган йили Хитойнинг C5 мамлакатлари билан савдоси 70,2 миллиард долларни ташкил этди ва Европага юк ташишнинг 80 фоизи ушбу давлатлар ҳудудидан транзит орқали таъминланди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитой Қозоғистон ва собиқ СССРнинг яна тўрт давлатига ҳарбий иттифоқ тузишни таклиф қилмоқда