18:18 / 26.05.2023
224

Қирғизистонда коррупсионер амалдорларнинг бор мулкини тортиб олиш таклиф қилинди

Фото: Sputnik

Қирғизистон махсус хизматлари раҳбари Қамчибек Ташиев коррупцияга қарши қандай курашаётгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда у Facebook аккаунтида ёзган. Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда Қирғизистон расмийлари бундай жиноятларга қарши фаол кураш олиб бормоқда.

Ушбу кураш уч босқични ўз ичига олади:

  1. Коррупцияга қарши курашни тизимлаштириш, асосий йўналишни аниқлаш;
  2. Жиноятлар учун жазони қонунчилик даражасида кучайтириш;
  3. Тушунтириш ишлари, шунингдек, ахборот таъминотини олиб бориш.

Ҳозирча фақат биринчи босқич якунланди. Бу 2-3, максимал 6 ой давом этади деб ўйлагандик. Айни вақтда 2,5 йилдан бери жиноятчиликка қарши курашяпмиз, бу эса катта куч ва сабр-тоқатни талаб этади”, — деди у.

Ташиев самарали жазо сифатида коррупсионер мансабдорларнинг давлатга етказилган зарарни қоплаш ва “енгил” жазо билан қутулишига йўл қўймасликни, балки жавобгарликни сезиларли даражада ошириш ва суд қарори билан жиноятчиларнинг барча мол-мулкини мусодара қилишни таклиф қилди.

Курашнинг иккинчи босқичи бир ёки икки йилга чўзилиши мумкин. Бу жуда қийин бўлади, мен ҳамма нарсадан воз кечишим керак — оила, қариндошлар, дўстлар. Бироқ, ҳеч ким ноқонуний тарзда жавобгарликка тортилмаслиги керак. Биз фақат биргаликда кучли ва адолатли давлат қура оламиз”, — деб ёзди махсус хизматлар раҳбари Facebook'даги саҳифасида.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қирғизистонда коррупсионер амалдорларнинг бор мулкини тортиб олиш таклиф қилинди
ePN