date
views 385

Қозоғистонда икки нафар ўзбекистонликнинг 3 йил давомида тутқунликда ушлаб турилгани аниқланди

Фото: Pixabay

Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида икки ўзбекистонлик мажбурий меҳнат учун ноқонуний равишда тутқунликда сақлангани аниқланди. Бу ҳақда Tengrinews хабар бермоқда.

Олмаота вилояти полиция бошқармаси маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар уч йилдан ортиқ вақт давомида ушлаб турилган.

10 июнь куни Олмаота вилояти Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан тезкор маълумотлар ёрдамида Ўзбекистон Республикасининг икки фуқаросини меҳнат эксплуатацияси мақсадида ноқонуний равишда озодликдан маҳрум қилиш факти аниқланган. Маълум бўлишича Қорасой туманида 1986 йилда туғилган фуқаро А. 3 йил давомида жабрланувчиларни ушлаб турган”, — дейилади хабарда.

Мазкур факт Қозоғистон Жиноят кодексининг 126-моддаси 3-қисми 2-банди (ноқонуний озодликдан маҳрум қилиш) билан рўйхатга олинган. Гумонланувчи тергов изоляторига жойлаштирилган.

Айни вақтда, ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида ёнида тегишли ҳужжатлари бўлмаган 22 нафар Ўзбекистон фуқароси аниқланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қозоғистонда икки нафар ўзбекистонликнинг 3 йил давомида тутқунликда ушлаб турилгани аниқланди