18:57 / 20.06.2023
540

Алишер Усмонов яна «қора рўйхат»га тушди

Алишер Усмонов яна «қора рўйхат»га тушди

АҚШ Россия Федерациясига қарши санкциялар доирасида Алишер Усмоновни қора рўйхатга киритди, деб хабар бермоқда Швейцариянинг Handelszeitung нашри.

Нашрнинг ёзишича, Усмонов билан бирга рўйхатга олигарх Геннадий Тимченко, Россия давлат думаси депутати Сулаймон Керимов ва бошқа бир қатор йирик тадбиркорлар ҳам киритилган.

Бундан ташқари, Handelszeitung Швейцарияда рўйхатдан ўтган холдинглар, молия институтлари ва фондлар рўйхатини тақдим этади. АҚШ уларни Россия активларини яширганликда, шунингдек, ҳарбий саноат ва Россия армияси учун икки томонлама мақсадли товарлар сотиб олганликда гумон қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Алишер Усмонов яхтасидаги 30 та картина мусодара қилингани айтилганди. Сўнг Германия суди Усмоновнинг виллаларидаги тинтувларни ноқонуний деб топганди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Алишер Усмонов яна «қора рўйхат»га тушди
ePN