11:47 / 22.06.2023
81

Хитойда ресторанда газ портлаши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

Хитойда ресторанда газ портлаши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди

Фото: AP

Хитой шимоли-ғарбидаги Инчуан шаҳрида содир бўлган портлашда камида 31 киши ҳалок бўлди. Портлаш шаҳар марказида, турар жой ҳудудида жойлашган барбекю ресторанида суюлтирилган газ сизиб чиқиши натижасида содир бўлган, дея хабар бермоқда «Синхуа» давлат ахборот агентлиги Коммунистик партиянинг минтақавий бўлимига таяниб. Ресторанга ташриф буюрган яна етти киши турли даражада тан жароҳатлари олди, уларга ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳодиса 21 июнь, чоршанба куни маҳаллий вақт билан соат 20:40 да (Тошкент вақти билан 17:40) юз берган. Воқеа жойидан олинган репортажда CCTV давлат телеканали бир неча ўнлаб ўт ўчирувчиларни, бинонинг фасадида тутун чиқаётган тешикни, шунингдек, бошқа ресторан ва барлар жойлашган, шиша синиғи ва қурилиш материаллари бўлаклари билан қопланган кўчани кўрсатди.

Портлаш уч кунлик аждар-қайиқлар фестивали арафасида, кўплаб хитойликлар ресторанларга ташриф буюриб, дўстлари билан учрашадиган вақтда содир бўлган.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Хитойда ресторанда газ портлаши оқибатида 31 киши ҳалок бўлди
ePN