21:22 / 22.06.2023
317

АҚШ Соҳил қўриқлаш хизмати: Атлантика океанида ғойиб бўлган “Титан” батискафида кислород тугади

Фото: Google Images

19 июнь куни Атлантика океанида ғойиб бўлган батискафда кислород етказиб бериш Шимолий Америка вақти бўйича 07:08 да (Тошкент вақти билан 16:08) тугади, бу ҳақда АҚШ Соҳил қўриқлаш хизмати (СҚХ) маълум қилди.

Бир кун олдин ўтказилган матбуот анжуманида СҚХ координатори Жейми Фредерик батискафда кислород қачон тугашининг аниқ вақтини айта олмаслигини, шу сабабли умид қилишда давом этиш зарурлигини таъкидлаганди.

Сув ости кемаларини қидириш ва қутқариш бўйича мутахассис Фрэнк Оуэннинг Associated Press’га айтишича, йўловчилар сувости кемасининг кислород таъминотини узоқроқ муддатга узайтириши мумкин, бу ҳолда Соҳил қўриқлаш хизматининг ҳисоб-китоби нотўғри бўлиб чиқади.

Бортида беш киши бўлган сувости транспорт воситаси “Титаник” кемаси қолдиқлари томон кетаётганда ғойиб бўлгани 19 июнь, душанба куни маълум бўлди.

Батискаф ишлаб чиқарувчи компания кеманинг фавқулодда режимда максимал 96 соат ишлашини таъминлаган. Кеча, 20 июнь куни АҚШ Соҳил қўриқлаш хизмати батискафни океан узра самолётда учиб қидиришни бошлади. Бугун, 21 июнь куни батискафни қидираётган канадалик қутқарувчилар кема бедарак йўқолган ҳудудда “тақиллаш” овозини эшитишганини маълум қилишди. Овозлар ярим соатлик интервал билан тарқалган. Аммо кеманинг ўзини топишнинг имкони бўлмади.

Батискаф бортида британиялик миллиардер Хемиш Хардинг, OceanGate асосчиси Стоктон Раш, француз профессионал акванавти Пол-Анри Нарголет, шунингдек, асли покистонлик британиялик тадбиркор Шаҳзода Довуд ва унинг ўғли Сулаймон бор. 


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » АҚШ Соҳил қўриқлаш хизмати: Атлантика океанида ғойиб бўлган “Титан” батискафида кислород тугади
ePN