22:04 / 04.07.2023
278

Россиялик қўшиқчи Григорий Лепс украинлар танкини йўқ қилган аскарга мукофот пули тўлади

Россиялик қўшиқчи Григорий Лепс украинлар танкини йўқ қилган аскарга мукофот пули тўлади

Россиялик қўшиқчи Григорий Лепс дрон ёрдамида жанг майдонида Leopard танкини ишдан чиқарган россиялик ҳарбийга 1 миллион рубл мукофот пули тўлади.

Хонанданинг инстаграм саҳифасида эълон қилинган видеода юзи ниқоб билан тўсилган ва чақирув белгиси «Веном» бўлган рус ҳарбийси банкнотлар дастасини кўрсатиб, мукофот пули олганини тасдиқлаган.

Лепснинг ўзи эса видео остида «Мен сўзларимга жавоб бердим», – дея изоҳ қолдирган.

Маълумот учун, шу йилнинг 14 июн куни Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумида россиялик бир гуруҳ санъаткорлар мамлакат ҳарбийларига шахсий маблағлари ҳисобидан молиявий ёрдам бериш бўйича ташаббусни илгари сурган эди. Унда жумладан, қўшиқчи Григорий Лепс ва Николай Басков Украина қуролли кучлари танкини ишдан чиқарган ҳар бир кишига бир миллион рубл тўлашга ваъда берган. Ташаббусга шунингдек, телебошловчи Юлия Барановская ва «Земляне» гуруҳи раҳбари Владимир Киселев ҳам қўшилган.

Россиялик санъаткорларнинг уруш тарғиботи билан фаол шуғулланаётгани уларнинг Россиядан ташқарида режалаштирган кўплаб концерт дастурлари бекор қилинишига ҳам сабаб бўлмоқда.

Жумладан, россиялик бир гуруҳ Z-артистлар иштирокида шу йил 20-21 май кунлари Тошкентда ўтказилиши белгиланган «Жара» фестивали ўзбекистонликларнинг бойкоти ортидан бекор қилинган эди. Бу фестивал бундан олдин Қозоғистон ва Озарбойжонда ҳам бекор бўлганди.

Шунингдек, Григорий Лепснинг Қозоғистонда, Олмаота областидаги Қўнаев шаҳрида 8 июл куни ўтиши режалаштирилган концерт дастури ҳам қозоқ фаолларининг қаршилиги билан бекор қилинди.

Григорий Лепс шу йил 23 октябрда Ўзбекистонда концерт беришни режалаштирган. Ушбу тадбирга ўзбекистонлик кўплаб фаоллар қаршилик билдираётганига қарамай, ҳозирча тадбир бекор қилингани йўқ.

Фото: Mirzo Zominiy / Telegram

3 июл куни Ўзбекистон Маданият ва туризм вазири ўринбосари Баҳодир Аҳмедов Kun.uz мухбирининг концерт дастурини бекор қилиш ҳақидаги саволига жавобан «Ўзбекистонда санъатга тўсиқ йўқлиги»ни айтди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россиялик қўшиқчи Григорий Лепс украинлар танкини йўқ қилган аскарга мукофот пули тўлади
ePN