Украинада урушнинг 497-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Bloomberg хабарига кўра, «Вагнер» ХҲК фронтдан кетгани туфайли Россия Украинага янада кўпроқ маҳбусларни юбормоқда. Европа разведкаси маълумотларига кўра, РФ мудофаа вазирлиги аллақачон 15 мингга яқин маҳбусларни ёллаган.
- ХХР раиси Си Жинпинг, FT маълумотларига кўра, Путинни Украинага ядровий зарба беришдан қайтарган. Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков бу хабарни «фантастика» деб атади.
- Украина қуролли кучларининг Макийивкага зарбаси оқибатида, «ДХР» расмийларига кўра, 60 дан ортиқ киши яраланиб, бир киши вафот этган.
- Курск ва Белгород областлари расмийлари мазкур ҳудудлар ўққа тутилгани ҳақида хабар берди.
- Германия божхона хизмати Россиядан мамлакатга кирувчи барча автомобилларни ҳибсга олишни ваъда қилди. Немис тилининг ўзига хослиги туфайли, ушбу мамлакатга сафар қилган россияликларнинг автомобиллари ҳам санкцияга тушади.
- Халқаро атом энергетикаси агентлиги раҳбари Запорижжя АЭС ҳудуди миналангани ҳақида маълумот йўқлигини билдирди (аввалроқ Россия ва Украина бир-бирини «провокация» тайёрлашда айблаганди).
- Украина Россия билан алоқадор 18 компанияга санкция киритди. Улар орасида — «АльфаСтрахование» ҳам бор.
Оккупация остидаги Макийивкага зарба
Макийивка — Донецк областида 2014 йилдан буён «ДХР» назоратида қолаётган шаҳардир. 4 июл куни кечқурун Украина қуролли кучлари шаҳарни ўққа тутди — зарбалар бир неча район бўйлаб берилган. Украина ҳукумати ҳужум нишони россияликларнинг ҳарбий омборхонаси бўлганини маълум қилган. «ДХР» расмийлари эса шаҳар ўққа тутилиши оқибатида 40 та кўп квартирали уйлар, 12 та мактаб, 13 та болалар боғчаси ва бошқа объектлар шикастланганини хабар қилган. 5 июлга келиб жабрланганлар сони 68 кишига етгани, улар орасида уч бола борлиги маълум қилинган. Бир киши ҳалок бўлган.
5 июл куни кечқурун ТАСС шаҳар ўққа тутилганидан кейин Красногвардия нефт базаси ёниб кетгани ҳақида хабар берди, бу ерда ёнилғи сизиб кетган.




Белгород областининг Валуйки шаҳри ўққа тутилди
5 июл тонгида Белгород области губернатори Вячеслав Гладков Валуйки шаҳри «Град» зарбалари остида қолганини хабар қилди. Унинг сўзларига кўра, маҳаллий аҳоли вакили бўлган аёл яраланган, у шифохонага ётқизилган. Гладковнинг баҳоларига кўра, жами 33 та хусусий уй ва 11 та автомобил шикастланган. Украина ҳукумати бу хабар юзасидан изоҳ бермади.


AFP / Scanpix / LETA

Бахмут атрофидаги украин артиллериячилари

Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA



Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA
Фронтда ҳалок бўлган аскарлар хотирасига Киевда ўрнатилган хотира девори

Jae C. Hong / AP / Scanpix / LETA
Манба: Kun.uz
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!