Ҳувайдо Жумаева биринчи гонорарини нимага сарфлаган ва ҳозирги кундаги "рақиб" санъаткорлари кимлар?

Ҳувайдо Жумаева биринчи гонорарини нимага сарфлаган ва ҳозирги кундаги "рақиб" санъаткорлари кимлар?

Актриса Ҳувайдо Жумаева интервьюларидан бирида санъатдаги илк қадамлари, биринчи гонорари ва ўзига "рақиб" деб биладиган машҳур актёрлар ҳақида гапирди. Унинг айрим жавоблари ҳазиломузлиги билан эътибор тортди.

Актрисадан илк гонорарини нимага сарфлагани сўралганида, у узоқ ўйлаб ўтирмай:

"Мазза қилиб овқатланганман, чунки шунга етадиган пул беришган", — дея жавоб берган.

Ҳувайдо Жумаеванинг самимий жавоби суҳбатнинг энг қизиқарли лаҳзаларидан бирига айланган.

Санъатдаги рақобатчилари ҳақида сўралганда эса актриса саволга ҳазил билан жавоб берган. У ўзининг "рақиблари" сифатида машҳур хорижлик актёрларни тилга олган.

"Менинг ҳозирги кунда рақобатчиларим Мистер Бин, Жим Керри. Шуларни рақобатчи деб биламан", — деган Ҳувайдо Жумаева. Актриса санъат йўлида турли қийинчиликлардан ўтганини ҳам таъкидлаган. Унинг айтишича, бу даврлар ортда қолган ва ҳозир ижодининг ёқимли босқичидан баҳраманд бўлмоқда.

"Ҳозирда роҳат деган жойидаман. Энди буёғига мазза қилиб ижод қиламиз", — дея таъкидлаган у.

Ҳувайдо Жумаеванинг самимий ва ҳазиломуз жавоблари унинг ижодга бўлган муносабатини ҳам кўрсатиб берди.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар