22:50 / 17.07.2023
96

Қоҳирада турар жой биноси қулаб тушди, қурбонлар бор (фото)

Фото: AP Photo

Миср пойтахти Қоҳирада 5 қаватли турар жой биноси қулаб тушди ва камида 9 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Associated Press хабар берди.

Қутқарувчилар Қоҳиранинг шаҳар марказидан 3,2 километр узоқликдаги Ҳадаэк ал-Кубба маҳалласидаги бино вайроналари остидан камида тўққиз нафар жасадни топган. Воқеа жойида вайроналар тозаланмоқда, омон қолганлар қидирилмоқда. Жароҳатланганлар касалхонага ётқизилган. Уйнинг қулаши сабаблари эса ҳали аниқланмаган.

Биноларнинг қулаши Мисрда тез-тез учраб туради, сифатсиз қурилиш ва техник таъмирлашнинг етишмаслиги харобалар, қашшоқ шаҳарлар ва қишлоқ жойларида кенг тарқалган. Хусусан, 26 июнь куни Мисрнинг Искандария шаҳрида 13 қаватли турар жой биноси қулаб тушганди. Қулашга бино структурасидаги “вертикал бўлиниш” сабаб бўлган, ҳозирда тафсилотларни аниқлаш учун прокуратура томонидан тергов олиб борилмоқда.

Фото: AP Photo

2023-638251821273664334-366


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қоҳирада турар жой биноси қулаб тушди, қурбонлар бор (фото)
ePN