19:43 / 19.07.2023
267

Ҳамкасблари орасида инжиқлиги билан ажралиб турадиган Болливуд актёрлари

Ҳамкасблари орасида инжиқлиги билан ажралиб турадиган Болливуд актёрлари

Болливуд кино саноати ХХ аср бошларида пайдо бўлган. Ҳиндистонда аҳолининг аксарият қисми Болливуд ҳақидаги маълумотларга қизиқади. Томошабинлар севимли актёрларининг турмуш тарзи, одатлари ва кундалик ҳаётида қандай ишлар билан шуғулланиши ҳақида билишни хоҳлайди.

Оддий инсонлар учун машҳурлар мукаммалдек кўринади, бироқ уларнинг баъзилари муваффақият чўққисига эришганидан сўнг бу натижага қандай эришганини унутиб қўяди. Болливуд юлдузлари орасида нафақат мухлисларини менсимайдиган, балки суратга олиш майдончасида ҳамкасблари олдида ўзининг ёмон жиҳатини кўрсатадиганлари ҳам бор.

Карина Капур Хон

Миш-мишларга кўра, Бибо номи билан танилган Карина суратга олиш майдончасида ишлаётган пайтда асабийлашади. У кино оламда такаббурлиги билан машҳур актриса ҳисобланади. Карина Капур Бипаша Басу каби кўплаб машҳур актёрлар ҳақида ҳақоратли фикрларни билдирган. Актриса кинокартиналарнинг  суратга олиш майдончасида ва партнёрларини танлашда ўзининг юқори талаблари билан ҳам машҳур. Шунинг учун Болливуддаги кўплаб машҳурлар у ҳақда яхши фикр билдирмайди.

Фото: “Яндекс.ру”

Амир Хон

Амир Хон кўплаб мухлисларга эга бўлган Болливуднинг энг машҳур актёрларидан бири ҳисобланади. Болливуддаги ҳар бир киши унинг ишга мукаммал тарзда ёндашишини яхши билади ва бу кўпинча актёр билан унинг ҳамкасблари ўртасида ижодий тўқнашувлар юзага келишига сабаб бўлади.  

Фото: “Яндекс.ру”

Катрина Каиф

Катрина Каиф энг гўзал ҳинд актрисаларидан бири, у омма олдида ўзини яхши тутади, бироқ у билан иш тажрибасига эга бўлган инсонлар бунинг аксини айтади. Катрина суратга олиш майдончасида ўзини ёмон тутади, киностудия ходимлари билан яхши муносабатда бўлмайди ва кўпинча инсонларни ҳақорат қилади.

Фото: “Яндекс.ру”

Говинда

Говинданинг ушбу рўйхатдан жой олгани кўпчиликни ҳайрон қолдириши мумкин. Актёр ўзининг эксцентрик хатти-ҳаракатлари билан машҳур. У кўплаб режиссёрлар, ҳамкасблари билан келишмовчиликка борган. Актёрнинг ҳинд кино саноатига қўшган ҳиссаси ҳақида ҳали ҳам гапирилади.

Фото: “Яндекс.ру”

Насируддин Шоҳ

Насируддин Шоҳ актёрлик маҳорати ва истеъдоди туфайли тез шуҳрат қозонган машҳур актёрлардан бири. Насируддин билан суратга олиш майдончасида ишлаш қийин, чунки актёр ҳамма нарсада ўз фикрини билдиради ва шунинг учун ҳамкасблари билан тез-тез келишмовчиликларга боради. Актёр ёмон хулқ-атворга эга бўлмаслиги мумкин, бироқ у билан ишлаш жуда қийин.

Фото: “Яндекс.ру”

Шилпа Шетти

Шетти ўзининг кинокарьерасини “Фирибгар” фильмида бошлаган, бу фильм туфайли у икки марта Filmfare мукофотига номзод бўлди. Бироқ баъзи оммавий ахборот воситалари актрисанинг жуда талабчанлиги ва суратга олиш майдончасида у билан ишлаш жуда қийинлиги ҳақида ёзган. У кўпинча ссенаристлар ва режиссёрлардан образига ёки сценарийга ўзгартириш киритишларини талаб қилади.

Фото: “Яндекс.ру”

Акшай Кумар

Акшай Кумар тартиб-интизомга риоя қиладиган актёр сифатида танилган, бироқ у ҳам суратга олиш майдончасида ўзининг феъл-атворини кўрсатгани сабабли муҳокамаларга сабаб бўлган. У иш масаласида қаттиққўл ва талабчан актёр. Акшай Кумарни профессионал актёр деса бўлади, бироқ унинг феъл-атвори бошқаларга халақит бериши мумкин.

Фото: “Яндекс.ру”

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ҳамкасблари орасида инжиқлиги билан ажралиб турадиган Болливуд актёрлари
ePN