Украинанинг Қора денгиздаги Россия нефт инфратузилмасига ҳужуми Оқ уйни ғазаблантириши ва мамлакатнинг ёрдамига таҳдид солиши мумкин. Бу ҳақда РИА Новости нашрига таяниб Спутник хабар берди.
“Нефт экспорти инфратузилмасига ҳужум Вашингтон ва бошқа Ғарб пойтахтларида хавотирга сабаб бўлиши мумкин”, дейилган хабарда.
Журналистлар Марказий разведка бошқармасининг собиқ таҳлилчиси Хелема Крофтга таяниб, "Оқ уй бозорга Россия нефти етказиб беришнинг қисқаришига олиб келадиган ҳеч нарсани олқишламаслигини" айтишди.
"Чунки АҚШ президенти Жо Байден маъмурияти жаҳон нархларининг кўтарилиши ва жаҳон иқтисодиётига зарар етказилишини тўхтатиш учун ҳар томонлама ҳаракат қилмоқда, айниқса штатларда бўлажак сайловлар олдидан", дейилган хабарда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар