Ўзбекистон халқ артисти Саида Раметова 69 ёшни қарши олди

Ўзбекистон халқ артисти, таниқли актриса Саида Раметова бугун, 21 сентябрь куни 69 ёшни қарши олди. Санъаткор 1957 йил 21 сентябрда Самарқанд шаҳрида туғилган.
Саида Раметова кўп йиллик ижодий фаолияти давомида ўзбек кино ва театр санъатида ўзига хос ўрин эгаллаб, турли образлари билан томошабинлар меҳрини қозонган. Айниқса, актрисанинг ўзбекона оналик меҳри, самимийлиги ва ҳаётий образлари мухлислар томонидан илиқ кутиб олинган.
Санъаткор миллий санъат ривожига қўшган ҳиссаси учун 1998 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист” фахрий унвони билан тақдирланган. 2020 йилда эса “Меҳнат шуҳрати” орденига сазовор бўлган.

2025 йилда Саида Раметовага мамлакатдаги энг юксак эътирофлардан бири — “Ўзбекистон халқ артисти” фахрий унвони берилган.
Саида Раметова 69 ёшида ҳам ўзининг самимийлиги, кучли характери ва ижодга бўлган меҳрини намоён этиб келмоқда.
Жамоамиз номидан Саида Раметовани таваллуд айёми билан муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, оилавий хотиржамлик ва ижодий фаолиятида янги муваффақиятлар тилаймиз.






























Изоҳлар 0
…