date
views 400

Германия Болтиқбўйи давлатларига Россия таҳдидидан ҳимоя ҳақида ваъда берди

Германия Болтиқбўйи давлатларига Россия таҳдидидан ҳимоя ҳақида ваъда берди
Борис Писториус Фото: Kay Nietfeld/dpa/picture alliance

Германиянинг Болтиқбўйи минтақасидаги НАТО иттифоқчилари керак бўлса, уларга ҳарбий ёрдам кўрсатилишига ишончи комил бўлиши мумкин, деди Германия мудофаа вазири Борис Писториус 27 сентябр, чоршанба куни Таллинда бўлиб ўтган хавфсизлик анжуманида. «Германия масъулиятни, етакчи ролини ўз зиммасига олади», - дея таъкидлади у.

Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари Берлиннинг Литвада Бундесвер бригадасини жойлаштириш ниятини тасдиқлади. Йил охиригача ишлаб чиқилиши якунланадиган режаларга кўра, Германия 4000 немис аскарини ва уларнинг оила аъзоларини Литвада доимий равишда жойлаштиради. «Биз уларни Литвада керакли инфратузилма тайёр бўлиши биланоқ жойлаштирамиз», деди Писториус.

Россиянинг Украинага қарши урушини танқид қилиш

Борис Писториус Украинани Россия агрессияси фонида узоқ муддатли қўллаб-қувватлашга яна бир бор ишонтирди. «Биз қанча вақт керак бўлса, шунча сизнинг ёнингизда бўламиз», деди у. Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари Россиянинг Украинага қарши урушдаги ғалабаси даҳшатли оқибатлари ҳақида огоҳлантирди.

«У халқаро қоидаларни менсимайди. У жиноий ва ноинсоний усуллардан фойдаланади», - деди Писториус.

Эстонияда бўлиб ўтаётган анжуманда Болтиқбўйи давлатлари, шунингдек, НАТО бошқа мамлакатлари ва Украина вакиллари иштирок этмоқда. Борис Писториус Латвия ва Эстонияга уч кунлик ташрифи якунида форумда сўзга чиқди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Германия Болтиқбўйи давлатларига Россия таҳдидидан ҳимоя ҳақида ваъда берди