АҚШда намойишчилар Конгресс биноларидан бирига бостириб кирди

1 дақиқа ўқиш703
АҚШда намойишчилар Конгресс биноларидан бирига бостириб кирди
Фото: REUTERS/Jonathan Ernst

18 октябр, чоршанба куни Вашингтондаги Капитолий тепалигида АҚШ Конгресси биноларидан бири бўлган Кэннон биносига камида юз нафар намойишчи кирди. Намойишчилар Ғазо секторида ўт очишни тўхтатишга чақирди. Улар полиция талабига қарамай биноларни тарк этишдан бош тортди ва натижада намойиш қўлга олиш билан якунланди.

Фаластин учун намойишни «Тинчлик учун яҳудий овози» ташкилоти ўтказди: унинг аъзолари ўзларини антисионист-яҳудийлар деб атайди. Кэннон биносидаги намойишчилар «Бизнинг номимиздан эмас» ва «Яҳудийлар ҳозир ўт очишни талаб қилмоқда» деб ёзилган футболкаларни кийиб олди.

Полициянинг хабар қилишича, қўлга олинган уч нафар фаол полициячига ҳужум қилганликда айбланган. BBC мухбирига кўра, полиция бир неча ўнлаб намойишчиларни қўлга олган.

Вазиятнинг кескинлашиши

ҲАМАС 7 октябр куни Исроилга қарши кенг кўламли ҳужум уюштирди. Шундан сўнг Исроил мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) Ғазо секторида ҲАМАСга қарши жавоб қайтара бошлади.

Кейинги ҳафтада «Ҳизбуллоҳ» Ливан жанубидан Исроилни ўққа тута бошлади. Бундан ташқари, ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми Эрон расмийлари томонидан очиқдан-очиқ қўллаб-қувватланди. Теҳрон Исроилни Ғазо секторига ҳужумларни давом эттирса, «жиддий оқибатлар» ҳақида огоҳлантирди.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?