Россия президенти Владимир Путин Украина Яқин Шарққа ва “Толибон”га қурол сотишини айтди. Бу ҳақда у Россия Жамоатчилик палатаси аъзолари билан учрашувда маълум қилди.
“Ҳозирда Украинадан Яқин Шарққа қурол пайдо бўлаётганини айтишмоқда. Албатта, пайдо бўлади, чунки сотишмоқда”, — деди Путин.
У Украинада коррупция “амалда қонунийлаштирилгани” ва Ғарб уни енгишга қодир эмаслигини айтди.
“Шунинг учун америкаликлар Украина иқтисодий ва сиёсий элитасини ўзгартиришга қарор қилди, аммо бу муаммони ҳал қилмайди, ҳаммаси шундайлигича қолади”, — деди Россия президенти.
У Россияда ҳам кўплаб муаммолар мавжудлиги, бутун дунёда коррупцияга қарши курашилаётгани, “лекин дунёнинг ҳеч бир жойида Украинадагидек коррупция йўқ”лигини айтди.
Путин Украинанинг собиқ раҳбарлари билан яқин алоқада бўлгани, унинг сўзларига ишониш мумкинлигини билдирди.
“Буни менга давлатнинг юқори лавозимли амалдорлари айтган”, — деди у.“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Адвокат: Жанубий Корея президенти ўз хавфсизлиги учун хавотирда
Трампнинг маслаҳатчиси Путин билан учрашувга тайёргарлик бошланганини айтди
Эрон янги камикадзе-дрон яратди
Ҳабиб Нурмагомедов АҚШда стюардесса билан тортишгани учун самолётдан тушириб юборилди
Ўзбекистон делегацияси Ҳаж ва умра вазирлиги вакиллари билан учрашди
Асирликдаги КХДР ҳарбийлари катта йўқотишга учрашганини айтишди
Ғарбда Россия бўйича НАТОга шошилинч мурожаат қилишди
Дубайда эстониялик дорбоз икки осмонўпар бино орасидан ўтди