date
views 245

ҲАМАС Фаластинга ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини беришга чақирди

Фото: Google Images

ҲАМАС ҳаракати дунёнинг барча давлатларини фаластинликларга ўз тақдирини ўзи белгилаш ва пойтахти Қуддус бўлган мустақил давлат яратиш ҳуқуқини беришга чақирди. Бу ҳақда ҳаракат вакиллари Telegram-каналида ёзган.

Биз дунёнинг барча давлатларини Фаластинни қўллаб-қувватлашга ва халқимизга ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳамда пойтахти Қуддус бўлган мустақил давлат яратиш ҳуқуқини беришга чақирамиз”, — дейилади баёнотда.

ҲАМАС, шунингдек, “Фаластинликлар геноциди”га алоқадорларни жавобгарликка тортишга чақирди. 19 ноябрь куни Туркия президенти Ғазо секторидаги геноцид бўйича халқаро судга даъво аризаси бериш ниятида эканлигини маълум қилганди.

Бир кун аввал Испания бош вазири Педро Санчес Ғазо секторидаги “гуманитар фалокатни тўхтатиш”га чақириб, Фаластинни қўллаб-қувватлаганди. Шунингдек, у Бельгия бош вазири Александр Де Кроо билан биргаликда узоқ муддатли гуманитар келишувлар ва тинчлик бўйича музокаралар ўтказишни таклиф қилди. Бунга жавобан Исроил ТИВ Испания ва Бельгия элчиларини тушунтириш бериш учун чақирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » ҲАМАС Фаластинга ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқини беришга чақирди