Фото: Украина президенти Telegram канали
АҚШ ва Украина ҳарбий етакчилари 2024 йил учун янги уруш стратегиясини ишлаб чиқмоқда. Бу ҳақда The New York Times хабар берди.
АҚШ Украина армияси асосий эътиборни мудофаа, кучларни шакллантириш ва узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўришга қаратиши керак, деб ҳисоблайди. Украина эса қуруқликдаги ҳужумга ўтмоқчи ёки музокаралар учун қулайроқ шарт-шароитларни таъминлаш учун чуқур зарба бермоқчи. АҚШ янги стратегиядан кўзланган мақсад — Украина қўшинларини тўплаганидан кейин Россия 2024 йил охирида ёки 2025 йилда музокаралар бошлаш имкониятини кўриб чиқади.
Америка расмийларига таяниб, The New York Times газетасининг ёзишича, Украинада, гўёки кўпчилик “АҚШдан кейинги молиялаштиришнинг беқарорлигини ва Киев сўраган ҳарбий ёрдам, жумладан, бир миллион ўқ-дориларни тақдим этишнинг иложи йўқлигини тушунмайди”.
“АҚШ расмийлари гўёки Киевни Украинага кўрсатилаётган ёрдам миқдори камайиши мумкинлигига тайёрламоқчи”, — дея таъкидлайди нашр.
Киев шарқни, Вашингтон эса жанубни жангнинг асосий йўналиши деб ҳисоблайди. Оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, Украина қўмондонлиги оғир йўқотишлардан қўрқиб, ҳарбийларни ажратган, аммо “ютуқ ўрнига умидсиз вазият юзага келган”.
“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг