Трамп “Уйда ёлғиз 2” фильмида рол ўйнашга уни қандай кўндиришганини айтиб берди

1 дақиқа ўқиш757
Трамп “Уйда ёлғиз 2” фильмида рол ўйнашга уни  қандай кўндиришганини айтиб берди

АҚШ президентлигига номзод Дональд Трамп 30 йил аввал уни “Уйда ёлғиз 2: Нью-Йоркда йўқолган бола” фильмида эпизодик рол ўйнашга қандай қилиб кўндиришганини айтиб берди.

Фильмда Трамп бир неча сония давомида кадрда пайдо бўлади: бош рол ижрочиси Кевин Маккаллистер (Маколей Калкин) ундан меҳмонхона лоббисига қандай боришни сўрайди ва у йўналишни кўрсатиб юборади.

Трамп “Уйда ёлғиз 2” фильмида рол ўйнашга уни  қандай кўндиришганини айтиб берди

Фото: “Уйда ёлғиз 2” фильмидан скриншот

Бир неча кун аввал фильм режиссёри Крис Коламбус ўз интервьюсида Трамп унга тегишли меҳмонхонада суратга олишга рухсат бериш учун унга ҳам фильмда рол беришни шарт қилиб қўйганини айтган эди.

АҚШ собиқ президенти эса бунга жавобан фильм продюсерлари ва режиссёрлари ундан фильмда рол ўйнашни илтимос қилиб сўрашганини таъкидлади. 

“Мен жуда банд эдим ва фильмда рол ўйнашни хоҳламадим. Продюсерлар жуда хушмуомала, шу билан бирга қатъиятли эди. Охири мен рози бўлдим, қолгани эса тарих”, — деб ёзди Трамп ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.

Трамп “Уйда ёлғиз 2” фильмида рол ўйнашга уни  қандай кўндиришганини айтиб берди

Фото: “Уйда ёлғиз 2” фильмидан скриншот

Трамп фильм ҳали ҳам муваффақият қозонаётганини, айниқса Рождество байрами арафасида, одамлар уни телевизорда кўрганларида унга қўнғироқ қилишларини таъкидлади. У режиссёр Коламбус Трамп бу ролни шантаж орқали олганини айтганидан жаҳли чиққанини таъкидлади.

“Бу ҳақиқатдан узоқ гап”, — деб ёзди сиёсатчи.

“Ўша камео фильмнинг муваффақиятига ёрдам берди. Лекин агар улар мени ролга қўйишни хоҳламай, бу ишни мажбуран қилган бўлсалар, нега мен чиққан саҳнани фильмда қолдириб, уни 30 йилдан ортиқ сақлаб келишмоқда? Чунки мен бу фильмга зўр тушганман ва ҳозир ҳам шундайман”, — деди Дональд Трамп.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?