Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Украина президенти Владимир Зеленский Россия билан музокаралар бўйича таклифларни изоҳлар экан, “Россия томонидан тинчликка эришиш йўлида ҳеч қандай фундаментал қадамлар кўрмаётганини” айтди. Бу ҳақда у The Economist нашрига берган интервьюсида маълум қилди.
Зеленский тинчлик музокаралари ўрнига Россия Украинанинг шарқи, жануби, шимоли ва ғФарбидаги шаҳарларига ҳаво ҳужумлари амалга ошираётганини билдирди.
“Мен фақат террорчи давлатнинг қадамларини кўрмоқдаман. Агар Россия, Ғарб ОАВлари ёзганидай, конфликтни музлатиш истаги ҳақида сигналлар юбораётган бўлса, бу уларнинг солиҳлиги учун эмас, балки уларда ракеталар, ўқ-дорилар ёки жанговар тайёр қўшинлар етарли эмаслиги учундир. Уларга мана шу пауза керак. Бутун кучини тиклаш учун. Кейин эса улар бор кучи билан мазкур уруш саҳифасини варақлашади”, — деди Зеленский.
Унинг фикрича, агар Украина мағлуб бўлса, Путин урушни Ғарб томон яқинлаштиради.
“Путин ўзини ҳайвон каби заиф ҳис қилмоқда, чунки у ҳайвон ва агар ғалаба қозонган тақдирда, у сизни бутун Европа Иттифоқи, НАТО, эркинлик ва демократия билан кечки овқатга тановвул қилади”, — дея хулоса қилди Украина президенти.“Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Суриядаги кутилмаган инқилобдан сўнг ўтган бир ойда нималар ўзгарди?
Лос-Анжелесдаги ёнғинлар: 10 киши ҳалок бўлди, 9 мингдан ортиқ иншоот зарар кўрди
Канада АҚШ билан эҳтимолий савдо урушига тайёргарликни бошлади
Лос-Анжелесдаги ёнғиннинг космосдан кўриниши
Украинанинг 2025 йилга мўлжалланган ҳарбий мақсадлари маълум қилинди
Россия элчиси: “АҚШ Гренландияда ядровий қуролли самолётлар учун инфратузилма яратмоқда”
Лос-Анжелесдаги йирик ёнғинларга сабаб бўлган гумонланувчи қўлга олинди
Дания Трампнинг Гренландия билан боғлиқ ниятлари жиддийлиги ҳақида огоҳлантирилди