00:15 / 03.01.2024
281

Зеленский Украинанинг 2024 йилдаги асосий ҳарбий мақсадини айтди

Зеленский Украинанинг 2024 йилдаги асосий ҳарбий мақсадини айтди

Фото: Reuters

Украинанинг 2024 йилдаги асосий ҳарбий мақсади “Қримни изоляция қилиш”дир. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский The Economist журналига берган интервьюсида маълум қилди.

Нашрнинг таъкидлашича, “жаноб Зеленский Украина 2024 йилда нимага эриша олиши ҳақида кам гапирди”. Бироқ “Қрим ва Қора денгиздаги ҳудуд билан боғлиқ жанг урушнинг марказига айланади”.

“Қримни изоляция қилиш ва у ерда Россиянинг ҳарбий салоҳиятини пасайтириш биз учун ўта муҳим, бу мазкур ҳудуддан ҳужумлар сонини камайтириш йўлидир”, — деди Зеленский.

Унинг сўзларига кўра, муваффақиятли операция “бутун дунёга ўрнак” бўлиб, Россия ичида “катта таъсир” кўрсатади. Украина президенти айнан қайси операцияни назарда тутаётганига аниқлик киритмади.

The Economist газетасининг ёзишича, Зеленский шарқ ва жанубдаги мақсадларини ёритишда унчалик очиқ эмас”.

“Украинанинг Украинани асл чегараларига қайтариш бўйича билдирилган стратегик амбициялари ўзгармади ва ўзгармайди, бироқ у (Зеленский) энди Украина қайси ҳудудни деоккупация қилиши мумкинлиги ҳақида муддат белгиламаяпти ёки ҳеч қандай ваъда бермаяпти”, — дейилади хабарда.

Таъкидланишича, Зеленскийнинг қуруқликдаги урушдаги бевосита вазифаси “шарқни ҳимоя қилиш, Украинанинг шарқий ва жанубидаги жуда муҳим шаҳарларини, Харьков, Днепр, Запорожье, Херсон, Николаевни қутқариш ва ўз мамлакатининг муҳим инфратузилмасини ҳимоя қилишдир.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё