date
views 67

Фаластиннинг БМТдаги доимий вакили: “Ғазо секторида ҳар соатда 11 киши ҳалок бўлмоқда”

Фаластиннинг БМТдаги доимий вакили: “Ғазо секторида ҳар соатда 11 киши ҳалок бўлмоқда”

Фото: Google Images

Ғазо секторида Исроил мудофаа кучлари операцияси бошлаганидан бери уч ой ичида ҳар соатда 11 киши ҳалок бўлмоқда. Шу кунгача Фаластин аҳолисининг 1 фоизи аллақачон ўлган.

Бу статистик маълумотларни Фаластиннинг БМТдаги доимий кузатувчиси Риёд Мансур Бош ассамблея йиғилишида тақдим этди.

Ўтган 90 кун ичида ҳар соатда 11 нафар фаластинлик ўлдирилган. Уларнинг ичида болалар ва аёллар бор. Бугунги кунга қадар Ғазодаги бутун Фаластин аҳолисининг 1 фоизи ҳалок бўлди”, — деди Фаластиннинг БМТдаги доимий вакили.

Риёд Мансурга кўра, Ғазо секторида яшовчи фаластинликларнинг 87 фоизи ўз уйларини ташлаб кетган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Фаластиннинг БМТдаги доимий вакили: “Ғазо секторида ҳар соатда 11 киши ҳалок бўлмоқда”