date
views 273

Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидаги мавсумий ишга жалб қилинади

Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидаги мавсумий ишга жалб қилинади

Фото: Дунё АА

Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги (Қозоғистон) бош консули Отабек Турсинбеков Манғистау вилояти оқсоқоллар кенгаши раиси Онайбек Абдилов, «Тулепов» деҳқон хўжалиги раҳбари Бауиржан Тулепов ва «Пахтакор» ўзбек этномаданий бирлашмаси раҳбари Рустам Тиллабоев билан учрашув ўтказди.

«Дунё» хабарига кўра, мулоқот чоғида ўзаро ҳамкорлик ва дўстона муносабатларни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, Ўзбекистон фуқароларини Манғистау вилоятидаги «Тулепов» деҳқон хўжалиги ҳудудида вақтинча ишга жалб этиш хусусида фикр алмашилди. Деҳқон хўжалиги раҳбари Бауиржан Тулепов дастлабки босқичда 100 нафар кишини мавсумийга ишга жойлаштириш имконияти мавжудлигини билдирди.

Томонлар, шунингдек, бандлик шартлари ва ушбу масаланинг ҳуқуқий жиҳатларини ҳам кўриб чиқди.

Суҳбат давомида «Пахтакор» этномаданий бирлашмаси билан 2024 йилга мўлжалланган маданий тадбирларни ҳамкорликда ташкил этиш тўғрисида келишиб олинди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Ўзбекистон фуқаролари Қозоғистоннинг Манғистау вилоятидаги мавсумий ишга жалб қилинади