23:35 / 26.01.2024
380

Путин Украинада 600 мингдан ортиқ россиялик жанг қилаётганини айтди

Путин Украинада 600 мингдан ортиқ россиялик жанг қилаётганини айтди

Фото: Павел Бедняков/POOL/ТАСС

Узунлиги деярли 2 минг км бўлган «махсус ҳарбий операция» (МҲО) ҳудудида 600 мингдан ортиқ россиялик ҳарбий хизматчи бор, деди Россия президенти Владимир Путин.

«Эҳтимол, қўшимча эътибор ва ечимларни талаб қиладиган муаммолар бордир. Ҳар доим ниманидир тузатиш керак, чунки жанговар ҳудуд катта - деярли 2 минг км ва жанговар ҳудудда 600 мингдан ортиқ одам бор», деди у талаба-жангчилар билан учрашувда.

Путиннинг сўзларига кўра, «махсус ҳарбий операция»ни қўллаб-қувватлаш механизми, бошқа давлат механизмлари каби, «маълум маъмурий харажатларни талаб қилади». Шунингдек, у МҲО ўз мақсадларига эришишига ишонч билдирди.

Унинг сўзларига кўра, МҲО урушнинг бошланиши эмас, балки Украина раҳбарияти бошлаган урушни тугатишга уриниш эди.


arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Украинада 600 мингдан ортиқ россиялик жанг қилаётганини айтди