Фото: Telegram / RKadyrov_95
Россиянинг Чеченистон ҳудуди раҳбари Рамзон Қодировнинг тўнғич ўғли Ахмат Қодиров ёшлар ишлари бўйича вазир этиб тайинланди. Шунингдек, Чеченистон парламенти раиси унга республиканинг олий мукофоти – Ахмат Қодиров орденини топширди.
«Ахмат ҳар қандай ишга масъулиятли ва малакали ёндашуви билан ажралиб турадиган самарали раҳбар эканини исботлади! У шундай қисқа вақт ичида кўплаб унутилмас тадбирларни ташкил этиб, ёшлар сиёсатига катта ҳисса қўшди», деди Чеченистон парламенти раҳбари Магомед Даудов.
11 ноябр куни Ахмат Қодиров республика Жисмоний тарбия, спорт ва ёшлар сиёсати вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланди. Бунгача у икки йил давомида «Биринчилар ҳаракати» Бутунроссия болалар ва ёшлар ҳаракатининг Чеченистон вилояти бўлими кенгашини бошқарган.
Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ва унинг рафиқаси Меднининг 14 фарзанди бор – саккиз ўғил ва олти қиз. Уларнинг аксарияти республика ҳукуматида юқори лавозимларни эгаллаб, мунтазам равишда мукофотларга сазовор бўлмоқда.
Масалан, 16 ёшли Адам Қодиров Чеченистонда бир нечта масъул лавозимларга тайинланган, шунингдек, ўндан ортиқ давлат мукофотлари билан тақдирланган.
2023 йил октябр ойида Қодировнинг тўнғич қизи 24 ёшли Ойша ҳукумат раисининг ижтимоий блок бўйича ўринбосари лавозимини эгаллади. Унинг 23 ёшли синглиси Хадича Грозний мэриясининг мактабгача таълим бўлимига раҳбарлик қилади. Қодировнинг учинчи қизи, 21 ёшли Хутма 2023 йил март ойида соғлиқни сақлаш соҳаси куратори этиб тайинланган эди. 19 ёшли Табарик Қодирова «Ирс Групп» компаниясига эгалик қилади. Унинг фаолияти чакана савдо, рус ва хорижий брендларни жалб қилиш, меҳмонхона бизнеси ва бошқа соҳаларни ўз ичига олади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
«Энг кучли» паспортлар рейтинги эълон қилинди. Ўзбекистон нечанчи ўринда?
Олимлар: интернетдаги ботлар иқлим инқирозини кучайтирмоқда
АҚШнинг 2024 йилда юз берган табиий офатлардан кўрган зарари қанчага етди?
Журналистлар ҳалок бўлган 88 минг россиялик ҳарбийларнинг исмини аниқлади
Норвегияда оммавий равишда бомбадан ҳимоя қилувчи бошпаналар қуриш бошланади
Хитойда янги тренд: ўқувчиларни мактабга курер олиб бормоқда
Дания Гренландия мудофаасини қандай мустаҳкамламоқчи?
Байден 15 январда миллатга хайрлашув нутқи билан чиқиш қилади