date
views 216

Пентагон ўзга сайёраликлар мавжудлигини тасдиқловчи далил топа олмади

Пентагон ўзга сайёраликлар мавжудлигини тасдиқловчи далил топа олмади
Фото: AFP
Пентагон ўзга сайёраликлар мавжудлиги ва АҚШ ҳукуматининг улар билан ўзаро алоқаси ҳақида ҳеч қандай далил топа олмади. Департаментнинг хулосалари 8 март куни АҚШ Конгрессига барча соҳалардаги аномалияларни ҳал қилиш учун махсус идора (ААRО) томонидан тақдим этилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар берди.

Ҳисобот муаллифлари 1960 йилларда номаълум учар жисмлар (НУЖ) ҳақидаги ҳисоботларнинг кўпайишини Америка айғоқчи самолётлари ва космик технологиялар синовлари билан боғлаган.

Ҳисоботда айтилишича, НУЖ ҳақидаги кўплаб маълумотлар мавҳумлигича қолмоқда. Бироқ, экспертларга кўра, “кўпроқ ва сифатли маълумотлар ёрдамида” бу ҳолатларнинг аксарияти текширилиши ва улар ўзга сайёраликлар ҳаракати билан боғлиқ эмас, деган хулосага келиш мумкин. Бироқ ААRО уларнинг ҳисоботи кўпчиликнинг ўзга сайёраликлар борлигига ишончини йўққа чиқармаслигини тан олган.

2021 йил июнь ойида АҚШ разведкаси НУЖ ҳукуматнинг миллий хавфсизлигига таҳдид солиши мумкинлиги ҳақида ҳисобот чоп этган. 2004 ва 2021 йиллар оралиғида идора НУЖ кузатилиши мумкин бўлган 144 та ҳолатни санаб ўтган, уларни изоҳлашнинг имкони бўлмаган.

2020 йил август ойида Пентагон НУЖ кузатилиши ҳолатларини ўрганиш бўйича махсус ишчи гуруҳ тузилганини эълон қилган эди.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Пентагон ўзга сайёраликлар мавжудлигини тасдиқловчи далил топа олмади