Фото: Reuters
25 март куни Нью Йоркдаги апелляция суди 10 кун ичида 175 миллион доллар гаров пули эвазига фирибгарлик бўйича АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга нисбатан ярим миллиард долларлик жаримани кечиктиришга рози бўлди. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Маълум бўлишича, Трамп аллақачон бу миқдорни тўлашга рози бўлган. Бу унга мол-мулкини мусодара қилишдан қочиш ва молиявий фирибгарликда айбдор деб топилган февраль ҳукми устидан шикоят қилиш имконини беради.
Аввалроқ, апелляцияни кўриб чиқиш учун Трампдан гаров сифатида жаримага тортилган 454 миллион долларни тўлиқ тўлаш талаб қилинган. Прокурор Летиция Жеймс (Демократик партия аъзоси) Трампнинг мол-мулкини тортиб олишга тайёргарлик кўра бошлаган.
Шунингдек, штат суди ўз ҳукми билан судья Артур Энгороннинг Трамп ва унинг икки ўғлига компанияда кейинги икки йил давомида раҳбарлик лавозимларини эгаллашини тақиқлаш ҳақидаги қарори ижросини тўхтатган.
25 март куни Трампнинг Truth Social ижтимоий тармоғи Nasdaq фонд биржасида оммага кўтарилаётгани маълум бўлди. Тахминларга кўра, бу собиқ президентга 3 миллиард долларга яқин фойда келтириши мумкин. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Россиядаги аэропортда ўзбекистонлик эркак пичоқ билан одамларга ҳужум қилди (видео)
Дания разведкаси: АҚШнинг Гренландияни сотиб олиш таҳдидига Россия сабабчи
Японияда кучли зилзила содир бўлди
Хитой TikTok’ни Илон Маскка сотиши мумкин
Тошкент Президент мактаби ўқувчилари БААда нуфузли совринни қўлга киритди (видео)
Украина дронлари ва ракеталари Россиянинг уч ҳудудига ҳужум қилди