Фото: Максим Шипенков/EPA/ТАСС
Россиянинг Олтой ўлкаси, Рубцовск шаҳри суди ушбу шаҳарда яшовчи Ўзбекистон фуқаросига нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаш тўғрисида қарор чиқарди.
Қайд қилинишича, 1993 йилда туғилган йигит 24 март куни Рубцовск шаҳридаги дўконда «Крокус Сити Холл» биносида содир этилган террорчилик ҳаракатини очиқчасига оқлаган.
Шундан сўнг, Россия Жиноят-процессуал кодексининг 91-92-моддаларига асосан ҳибсга олинган. 28 март куни унга нисбатан «Террорчилик ҳаракатини оммавий оқлаганлик» моддаси бўйича айблов эълон қилинган.
Суд, айбланувчининг Россия жамоат хавфсизлигига қарши ўртача оғирликдаги жиноятни содир этгани, хорижий давлат фуқароси экани, Россия ҳудудида рўйхатган ўтмагани, доимий яшаш жойи ва қонуний даромад манбаига эга эмаслигини ҳисобга олиб, 2024 йил 26 майга қадар (2 ой муддатга) қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлаган.
Қарор қонуний кучга кирмаган, айбланувчи шикоят бериши мумкинлиги таъкидланмоқда. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Жанубий Корея президенти ҳибсга олинди
Генерал Кирилловга суиқасд иши бўйича янги айбланувчилар пайдо бўлди
АҚШнинг Хитой компаниялари ҳақидаги баёноти
Илон Маск Оқ уйга Трамп билан биргаликда кўчиб ўтишни режалаштирмоқда
Трамп иши бўйича махсус прокурор ҳисоботи: «Агар сайланмаса, айбдор деб топиларди»
Украинада ҳарбий ҳолат ва сафарбарлик яна 90 кунга узайтирилиши мумкин