17:23 / 31.03.2024
171

Туркияда ИШИДга алоқадорликда гумон қилинган 50 дан ортиқ киши қўлга олинди

Туркияда ИШИДга алоқадорликда гумон қилинган 50 дан ортиқ киши қўлга олинди
Фото: Google Images
Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ИШИД террорчилик гуруҳига аъзоликда гумон қилинган 51 киши қўлга олинганини маълум қилди.

21 вилоятда ИШИДга қарши ўтказилган тўрт кунлик операция натижасида 51 киши қўлга олинди”, — деди вазир.

Операциялар Истанбул ва Анталияда амалга оширилди. Тинтувлар чоғида террорчилик гуруҳларига тегишли кўплаб ҳужжатлар олиб қўйилди.

Вазир аввалроқ 2023 йил 1 июндан 25 мартгача ИШИД билан ҳамкорликда гумон қилинган 2,9 мингдан ортиқ киши ушлангани, улардан деярли 700 нафари ҳибсга олингани ҳақида хабар берган эди.

Шунга ўхшаш операциялар Туркияда мунтазам равишда амалга оширилади.

Аввалроқ Hurriyet газетаси ўз манбаларига таяниб, Анқара Москва яқинидаги Crocus City Hall биносига ҳужум қилганлар ҳақидаги маълумотларни синчковлик билан ўрганиб чиққани, Туркия орқали Москвага келгани аниқланган террорчилар билан боғлиқ барча маълумотлар ҳақида Москвани хабардор қилаётгани ва ахборот алмашинувини кенгайтиришга тайёрлиги ҳақида хабар берган эди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг