Фото: Reuters
Украина ҳудудида 474 минг нафар рус ҳарбийси бор, йил бошидан буён бу кўрсаткич сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда Украина разведкаси расмийси Вадим Скибицкий “Апостроф TV” эфирида маълум қилди.
“Ҳозирги кунда ҳудудларимиздаги душманнинг қуруқликдаги қисми қарийб 474 минг нафар ҳарбий хизматчини ташкил этади. 2024 йил бошига қадар бу кўрсаткич 450-460 минг ҳарбий атрофида эди. Аммо захира полкларини шакллантириш ва қўшимча бўлинмаларни киритиш орқали ўсиш қайд этилди”, — деди Украина Мудофаа вазирлиги разведка бошқармаси бошлиғи ўринбосари Вадим Скибицкий.
У Россия янги пиёда бўлинмаларини тайёрлаш вақтини сезиларли даражада қисқартиргани, профессионал ҳарбий кадрлар тайёрлашни тезлаштираётганини айтди. Хусусан, пиёда аскар атиги 27 кун ичида нолдан тайёрланади. Бу вақт ичида у индивидуал тайёргарликдан ўтади, бўлинма таркибида машғулотларда қатнашади.
“Россия артиллериячи, танк экипажлари ва бошқаларни тайёрлашни тезлаштирмоқда. Улар курсларни тезликда ўташи учун пул билан рағбатлантирилади”.
Бош разведка бошқармаси маълумотларига кўра, ҳозирда Россия йўқотишларининг асосий қисми оддий пиёда аскарларга тўғри келади. Бундан ташқари, Россия пиёда қўшинларида фойдаланадиган техниканинг 80 фоизи тикланган ёки модернизация қилинган, фақат 20 фоизигина янги танклар, пиёда жанговар машиналар, зирҳли транспорт воситалари, артиллерия тизимлари ва бошқаларни ўз ичига олади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Таиландлик эрнинг оёқяланг саёҳати: жанжалдан кейинги 500 километр
Жаҳоннинг энг бой уч кишиси Доналд Трампнинг инаугурациясида меҳмон бўлади
АҚШ ва Арманистон стратегик ҳамкорлик тўғрисида келишиб олди
Куба АҚШ билан келишув доирасида 553 маҳбусни озод қилади
Туркияда спиртли ичимликдан вафот этган ўзбекистонликлар 6 нафарга етди
Таниқли блогер TikTokни сотиб олмоқчи(ми?)